UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  2 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  31 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади" Янгиликлар

Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"

Париж Олимпиадасининг футбол мусобақасидан ўрин олган Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсдан кейин Абдувоҳид Неъматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ҳақида фикрингиз. Биринчи дақиқаларда йигитларда ҳаяжон бўлгандек таассурот қолди. Бунинг сабаби нима?

– Бугун ўзбек футболи учун яхши кун бўлди. Биз Олимпиададаги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Афсуски, мағлуб бўлдик. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб эса Испания эди. Биринчи навбатда бугун бизни Париждаги стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Улар шунчаки ажойиб атмосферани ҳосил қилиб беришди. Бизга бугун бироз омад етишмади. Ўз мақсадимиз йўлида давом этамиз. Олдимизда иккита ўйин бор. Испанияга қарши ўйинни тўғри таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга етарли хулоса чиқарамиз. 

– Пенальтини қайтарган вазиятингизда нималарни ҳис қилдингиз?

– Рақиб футболчилари қандай пенальти тепишини ўрганмагандим. Зарба муаллифини тўпга қандай келишини кузатиб турдим ва зарбани қайтардим. Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади. 

– Иккинчи голда тўпни йўналишини кўра олмадингизми?

- У вазиятда ҳимоячилар ҳам кўп эди. Зарбани илғаш қийин бўлди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика