Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"
17 сен 22:02
Янгиликлар


Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"
Мутахассис собиқ жамоаси ҳақида гапирди.
Терри Анрининг фикрича, "Арсенал" жорий мавсумда энг кенг таркибга эга.
"Айтишим мумкинки, ҳозирда сифат жиҳатидан "Арсенал"дек "чуқур" таркибга эга жамоа йўқ.
Баъзи жамоалар асосий таркиб бўйича уларга муносиб рақобатчи бўлиши мумкин, аммо уларнинг бутун таркибига эътибор қаратилса, "Арсенал" деярли иккита жамоага тенг.
Бугун захирада ўтирганларни кўрсак, яна Эдегор, Кай Хавертс, Букаё Сака, Габриэл Жезус етишмаяпти... Буларни ҳисобга олсак, жамоа барча мусобақаларда иштирок этишга аъло даражада тайёргарлик кўрган.
Лекин очиғини айтсак: бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт. Бу зарур, бундан қочиб бўлмайди," - деди "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Чемпионлар лигасига бағишланган CBS Sports эфирида.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар