Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»
17 сен 19:36
Янгиликлар


Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»
Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни бу мавсумда Чемпионлар лигаси етакчиларидан деб ҳисобламайди.
Эртага «Ман Сити» Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 1-турида «Наполи»га қарши ўйнайди.
«Аниқки, биз [совринга даъвогар] эмасмиз. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз. Эртага келаётган ўйин ва турнирни яхши бошлашга эътибор қаратамиз.
Бу мавсумда ўйинлар аввалги мавсумларга қараганда кўпроқ, лекин агар ёмон натижа билан бошласак, бизга қийин бўлиши мумкин. Ўтган мавсумда биринчи ўйинда «Интер»га қарши дуранг қайд этгандик – умид қиламанки, бу сафар яхшироқ натижага эришамиз», – деди «Манчестер Сити»нинг бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар