Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади
17 сен 14:33
Янгиликлар


Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади
Ламин Ямал "Ньюкасл"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Вингер "Барселона"нинг Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-туридаги бугунги ўйин учун қайдномасига киритилмади.
Бундан аввал Ямал жароҳат туфайли Ла Лигадаги "Валенсия"га қарши баҳсни ўтказиб юборган эди. "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Испания терма жамоасида оғриқ билан ўйнаганини айтди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Ямальнинг Ла Лигадаги "Хетафе" (21 сентябр) ва "Овьедо" (25 сентябр)га қарши ўйинларда иштирок этиши ҳам шубҳа остида.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар