Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин
13 сен 12:32
Янгиликлар


Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави олган жароҳати сабаб 6 ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин.
Манбага кўра, 21 ёшли испанияликнинг ўнг тиззасида муаммолар бор. Бироқ, бу 2023 йилда олинган хочсимон боғлам узилишининг такрорий ҳолати эмас. Футболчи консерватив йўл билан даволанади, кейинги ҳафтада эса аҳволини янада аниқроқ баҳолаш учун қўшимча тиббий кўрикдан ўтади.
Гави жорий мавсум 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Кейин у "Райо Вальекано"га қарши ўйинни ва Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги ўйинларини ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар