UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  23 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  14 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  19 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида Янгиликлар

“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Санъат Шихов Эрон билан бўлиб ўтган беллашувни таҳлил қилди.

Унинг фикрича, мазкур ўйин нафақат натижа, балки таркиб ва янги футболчилар имкониятларини баҳолаш нуқтайи назаридан катта аҳамиятга эга бўлди.

— Бу мусобақа биз учун номзод футболчиларни кўриб олиш учун жуда яхши имконият бўлди. Бундай ўйинлар янги футболчиларни босим остида қандай ўйин кўрсатишини кўрсатиб беради — деди Шихов.

У Темур Кападзенинг ҳужумкор тактикасига тўхталиб ўтди:

— Тимур Кападзе футболчиларимизнинг имкониятларини яхши билади, тактикаси ҳужумкор. Албатта, Эрон 115 дақиқа давомида бир киши кам ўйнади. Лекин шунга қарамасдан, футболчиларимиз рақибни ҳимояга бутунлай ўтириб қолишига мажбур қила олишди. 

Шихов таркиб ва ҳимоядаги ҳаракатларни ҳам юқори баҳолади:

— Ҳали бу таркибни оптимал деб бўлмайди. Жаҳон чемпионатига қадар энг кучли таркиб аниқ бўлади. Асосий ҳимоячимиз Абдуқодир йўқлигига қарамасдан, ҳимоячиларнинг ишончли ўйнагани мени хурсанд қилди.

Собиқ футболчи ҳакамлар фаолияти ҳақида ҳам фикр билдирди:

— Ўйинда ВАР тизими ишлади ва ҳакамлар ҳар бир вазиятни кўриб чиқиб қарор қабул қилишди. Менимча, уларнинг қарорлари тўғри бўлди. Бу эса терма жамоамизнинг ғалабаси ҳаққоний эмаслигини билдирмайди. Футболда шундай ҳолатлар бўлади. Рақиб қоидаларни ҳурмат қилиши шарт. Профессионал спортчилар мағлубиятни тан олишни билиши керак, ҳакам ёки бошқаларни айблаш тўғри эмас.

Шиховнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳужумчиларининг салоҳияти Осиё миқёсида юқори баҳоланади:

— Ҳужумчиларимиз Осиёда энг кучлилардан. Канотлардаги вингерларимиз ҳам тезкор. Шуни ҳисобга олиб, имкониятларимизни юқори баҳолайман, — дея хулоса қилди у.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+6   
10 сен 17:59:13
Rustam Ruziyev
Осиёда энг кучли ҳужумчиларимиздан бири клубидаги тўққизта ўйинда биттаям гол уролмай термада кафолатланган асосий таркибда юрибди. Гол уролмагани майлию энг расво ўйнаган футболчилардан бўляпти
+5   
10 сен 18:05:16
TOMJIQ_OLOT
Мухлислар онгини "манипуляция қилиш" навбати футболчиларга ўтибдими энди?! Қўйсангчи...
+4   
10 сен 18:04:32
Mahmud Ttww
Бизда фақат Машарипов ва Ҳусанов йўқ эди, лекин Эрон иккинчи таркиб билан 115 минут 10 киши бўлиб 12та га қарши ўйнади, санга яна қенақа исбот керак, бу Кападзени оқлашга заказ реклама эканлиги билиниб турибди, Ўзбекистон учун ҳамма мухлис, лекин ЖЧ га малакали мураббий олиб борсин ким бўлишидан қатъий назар, фақат бунақа ўйин билан эмас.
+3   
10 сен 18:36:43
Mahmud Ttww
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биродар битти бусаям факт билан исботлаб беринг судяни хатосини кейин гапизга кушиламан
Пеналти Эрон дарвозасига нега отмен бўлди, шундан оёғини қўйгани учун эронга пеналти берилди.
+1   
10 сен 20:40:26
Azimovv
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум Бахтийорака сог омонмисиз куринмий колдиз Э бир икки хафтадан бери шу тема Узидан узи бази бир йук тахминан 85- фойиз мухлислар Узбекистонга карши буволишди харом галаба судя сотилган Кападзе аут так дали исбот келтирбер деса тайнли гапни узи йук хуллас Максад мантик тополмаяпиан
Uka bu yerda asosiy masala xakamda emas,masala shuki uzb o'z uyida bir kishi Kam eronni ikkinchi tarkibini asosiy vaqtda yutolmadi.Yutishga yaqin ham kelmadi.Endi shu xolatda uzbni o'rniga yaponiya yoki janubiy koreya ni qo'yib ko'r. kamida 3 ta urardi.Katanes paytidayam yutolmagandi,lekin undagi eronni tarkibi bilan kechagi tarkibini yer bilan osmoncha farqi bor va o'sha oyinda ham qattiq tanqid qilgan muxlislar Katanesni ham.Demak Katanesni o'rniga Kapadze kelishi oyinimizni yaxshilamagani aniq.Murabbiy o'yinni kuchaytirishiga senga yaqqol misol ummoni. Osiyoni autsayder kamandalaridan birini raqobatli kamandaga aylantirib qoydi tez fursatda.Shunga yaxshiroq trener olib kelish kerak deyilyapti baribir shu pullarni sen yoki qoshning tolamaydiku,baribir bu pullarni tejab qolganing bilan xalqqa foydasi tegmaydi ishon menga. Undan kora shuncha pul xor ketsa ham har qalay harakat qilingan boladi agar yaxshi natija bersa undan ham yaxshi.
+1   
10 сен 17:44:06
UFA bu UFA
Oqni qora degan bilan qorayib bolmaydi. Reklama haqida gapirdim)))
   
10 сен 20:59:36
uzbuzb
Э Санатжон жура,минг андова сувоқ қилиб хас пушлаб мақтаганез билан МТЖмиз кучайиб қолмайди,олдинда бизни ЖЧти кутиб турибди,сиз термамизи кучайишини ЖЧда муносиб иштирок этиб қайтишини чин дилдан истасангиз мард булиб хато ва камчиликларини айтинг,гапираман десас термада хатолар тиқилиб кетганини хаммамиз биргаликда куриб билдек,1-2 та терма жамоа азоси таркибда йуқлиги ,,биз оптимал таркибда уйнамадек" деб уз узини овунтирадиган бахонларга сабаб була олмайди
   
10 сен 20:42:15
Mahmud Ttww
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йук огайни Остонга явный подношка беришди А эронлик уйинчи узи ойогини Назаров ни ойогига атидан илиб олди шундок куриниб турибдику
Бу сизни талқинингиз, мен ўз фикримда қоламан, омон бўлинг.
   
10 сен 20:41:34

10 сен 19:57:11
Гуломжон Абдураимов
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йук огайни Остонга явный подношка беришди А эронлик уйинчи узи ойогини Назаров ни ойогига атидан илиб олди шундок куриниб турибдику
Тўппа тўғри!!
   
10 сен 19:25:38
sss ddd
"Эрон 115 дақиқа давомида бир киши кам ўйнади. Лекин шунга қарамасдан, футболчиларимиз рақибни ҳимояга бутунлай ўтириб қолишига мажбур қила олишди". Қизиқ, худди бизникилар бир киши кам уйнагандай фикр билдирибди.
   
10 сен 19:15:43
Барса1970
Қатар осиё чемпионлигини қайдан ютуб олувди Қатарликлар ўзларича хақ эдилар
-1   
10 сен 18:51:59
Бахтиёр Ашуров
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум Бахтийорака сог омонмисиз куринмий колдиз Э бир икки хафтадан бери шу тема Узидан узи бази бир йук тахминан 85- фойиз мухлислар Узбекистонга карши буволишди харом галаба судя сотилган Кападзе аут так дали исбот келтирбер деса тайнли гапни узи йук хуллас Максад мантик тополмаяпиан
Ва алайкум ас Салом.рахмат. ўзийиз ҳам, чарчамай юрибсизми? Ҳа ишлар билан бўлиб коммент ёзишга вақт бўлмаябди. Лекин кузатиб ўқиб бориябман. Ҳа кўпчилик термаизни танқид қилишиябди. Аслида улар Темурни ёқтиришмайди. Лекин бир шаҳсни - деб. Футболчилар ва термамизни қориштириб ташлаш яхши эмас. Тўғриси мен ҳам, Темурни иш услубни унчалик ҳам, ёқламийман. Чет эллик тажрибалий мураббий келгани билан, фақат футболга янгича қараш ва янгича иш услубни олиб кириши мумкин. Бу яхши. Лекин олти ой ичида. Ўзи йиғган футболчиларини. Бир жамоа қилиб шакиллантиришга вақт кам қолган. Чунки вақт кам қолди. Ҳа кузатайликчи. Аллоҳни ўзи бир йўлга бошлар!
-1   
10 сен 18:28:42
Xojakbar Xaitov
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эронни ҳам, бир иккита футболчилари йўқ эди. Таремий жароҳат билан мажбуран биринчи таймни оҳирида майдонга тушади. Лекин форслар бир киши кам бўлиб ўйнаганлари йўқ. Аксинча бизни футболчилар уларни бир киши кам бўлиб қолишдарига мажбур қилишди!
Ассалому алайкум Бахтийорака сог омонмисиз куринмий колдиз Э бир икки хафтадан бери шу тема Узидан узи бази бир йук тахминан 85- фойиз мухлислар Узбекистонга карши буволишди харом галаба судя сотилган Кападзе аут так дали исбот келтирбер деса тайнли гапни узи йук хуллас Максад мантик тополмаяпиан
-1   
10 сен 18:09:58
Бахтиёр Ашуров
Mahmud Ttww фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизда фақат Машарипов ва Ҳусанов йўқ эди, лекин Эрон иккинчи таркиб билан 115 минут 10 киши бўлиб 12та га қарши ўйнади, санга яна қенақа исбот керак, бу Кападзени оқлашга заказ реклама эканлиги билиниб турибди, Ўзбекистон учун ҳамма мухлис, лекин ЖЧ га малакали мураббий олиб борсин ким бўлишидан қатъий назар, фақат бунақа ўйин билан эмас.
Эронни ҳам, бир иккита футболчилари йўқ эди. Таремий жароҳат билан мажбуран биринчи таймни оҳирида майдонга тушади. Лекин форслар бир киши кам бўлиб ўйнаганлари йўқ. Аксинча бизни футболчилар уларни бир киши кам бўлиб қолишдарига мажбур қилишди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика