Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"
13 сен 09:21
Янгиликлар


Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"
Ўзбек футболи марказий баҳсларидан бири саналадиган "Пахтакор" – "Нефтчи" учрашуви олдидан собиқ футболчи Зоҳир Пиримов ўз фикрларини билдириб ўтди.
Унинг таъкидлашича, ҳар икки жамоа ҳам яхши формада бўлиб, бу беллашувдан қизиқарли ва драматик ўйин кутиш мумкин.
— "Ҳозирги пайтда ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет ғалабаларга эришмоқда. Шунга кўра, ўйиннинг қизғин ўтиши шубҳасиз. Беллашув Тошкентда ўтиши "Пахтакор" учун муайян устунлик бериши мумкин, шу боис улар кўпроқ ҳужумкор ўйин намойиш қилишга интилади. "Нефтчи" эса қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилиши табиий. Менимча, имкониятлар 50/50. Балки дуранг ҳам қайд этилиши эҳтимолдан холи эмас", — дейди Пиримов.
Маълумот учун, учрашув бугун "Жар" стадионида 19:00да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар