"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган
11 сен 18:24
Янгиликлар


"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган
"Бавария" раҳбарияти бир неча йил аввал "Барселона"нинг испаниялик вингери Ламин Ямални сафига қўшиб олишни истаган.
Инсайдер Кристиан Фальк хабарига кўра, Мюнхен клуби 2022 йил "Барселона" ёшлар жамоасида тўп тепган 14 ёшли Ямаль билан битим имзолашга ҳаракат қилган.
"Бавария" вакиллари кейинчалик футболчининг манфаатларини ҳимоя қилган агент Иван Де ла Пенья билан музокара олиб борган. Ямаль агентини ўзгартиргани учун сўнгги лаҳзада келишув барбод бўлган. Де ла Пенья ўрнини Жорже Мендеш эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Мутахассислар 18 ёшли испанияликни бу йил "Олтин тўп"га даъвогарлардан бири деб ҳисобламоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар