"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди
11 сен 17:56
Янгиликлар


"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди
Ғарбий Лондон клубининг қоидабузарликлари 2010/11 ва 2015/16 йилги мавсумларга тегишли.
Маълумотларга кўра, Конференциялар Лигаси ва Клублар ўртасидаги ЖЧнинг амалдаги ғолиби 2009-2022 йилларда (13 йил давомида) клуб эгаси россиялик олигарх Роман Абрамович даврида, Англия футбол ассоциациясининг барча клублар учун қатъий бўлган олтита қоидасини бузган.
Баёнотда, шунингдек, клубга қўйилган 74 та айблов 2010/11 ва 2015/16 йилги мавсумлар оралиғида содир бўлган воқеалар билан боғлиқ, ўшанда юқорида тилга олинган Роман Абрамович Лондон ғарбидаги воқеаларни тўлиқ назорат қилган. 2022 йилда ташкил этилган, Боэли ва Clearlake Capital бошчилигидаги консорциум бўлган BlueCo консорциумига тегишли бўлган "Челси" кўплаб айбловларга дуч келмоқда.
"Челси" бир ҳафтадан кейин айбловларга жавоб бериши керак.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар