UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  2 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  11 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди Янгиликлар

"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди

Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони сифатида Элит ОЧЛда илк мавсумини, умумий ҳисобда эса ОЧЛдаги 9-мавсумини бошлади.

Рўзиқул Бердиев жамоаси Элит ОЧЛдаги илк учрашувни Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши қарши ўтказиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Ҳатто Ҳусайн Норчаевнинг иккита голи эвазига биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

Лекин иккинчи таймда тажриба барибир ўз сўзини айтиб, қаршиликлар 65, 68-дақиқада иккита гол ўтказиб юборишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса яна икки бор тўп ўтказиб, баҳс мезбонлар фойдасига 4:2 ҳисобида якун топди.

"Насаф" ОЧЛда "Ал Аҳли" билан олдин ҳам ўйнаган. Хусусан 2015 ва 2016 йилги мавсумларда битта гуруҳда кураш олиб борган бўлиб, бу жамоа "Насаф" учун ном жиҳатдан бегона эмасди. Аммо ҳозирги "Ал Аҳли" бутунлай бошқа жамоа. Улар биринчидан, ўтган йил йўлга қўйилган ОЧЛ Элитнинг биринчи ғолиби, иккинчидан "Ал Аҳли" катта пуллар эвазига бир қатор кучли легионерларни олиб келган. "Ал Аҳли" аввалги йиллари асосий эътиборни маҳаллий ўйинчиларга қаратарди, таркибда биз танийдиган суриялик ҳужумчи Омар Ал Сома бўларди, холос.




Энди бўлса клуб Рияд Маҳрез, Айвон Тони, Франк Кессие каби футболчиларни бемалол олиб келяпти. Айтиш мумкинки, шу учала футболчининг йиллик маоши "Насаф"нинг умумий бюджетидан бир неча баробар кўп бўлса керак. Лекин "Насаф" шундай жамоага қарши матонат билан ўйин кўрсата олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари Элитдаги навбатдаги баҳсни 29 сентябрь куни уйда ўтказишади. Шу куни Саудиянинг яна бир гранд жамоаси "Ал Ҳилол" Қаршида меҳмон бўлади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, "Насаф" Осиё чемпионлар лигасидаги дастлабки иштирокини 2012 йилда бошлаган. Жамоа 2011 йил Анатолий Демьяненко қўл остида ОФК Кубогини қўлга киритгач, украиналик мураббий ўз хоҳишига кўра клуб билан хайрлашган, шундан сўнг Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида жамоани қабул қилиб олганди. Шундай қилиб 2012 йилдан Рўзиқул аканинг "Насаф"даги саргузаштлари бошланди.

2012 йилдан то ҳозиргача ОЧЛнинг 13та мавсуми ўтган бўлса, шундан 5тасида "Насаф" иштирок этмаган. Қаршиликлар ҳисобида 8та ОЧЛ мавсуми бор. 2014 ва 2017 йилларда "Насаф" гуруҳга чиқиш учун плей-оффдан ўта олмаган бўлса, 2012, 2015, 2016, 2018 йилларда гуруҳ ўйинларида қатнашиб, лекин кейинги босқичга ўта олмаган.

"Насаф"нинг ОЧЛда гуруҳдан чиққан мавсуми 2022 ва 2023/24 йилларга тўғри келади. Лекин ҳар иккаласида клуб 1/8 финалда ўз юришини тўхтатган. Демак, "Насаф" Осиё чемпионлар лигасида қатнашишни бошлабди ҳамки чорак финалда ўйнаган эмас.




2012 йил. Гуруҳ босқичи, 1 очко. (Рақиблари - "Ал Жазира" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар).

2013 йил. Қатнашмаган

2014 йил. Саралаш плей-оффда Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига мағлуб бўлган.

2015 йил. Гуруҳ босқичи, 8 очко. (Рақиблари - "Ал Аҳли, (С.Арабистони) "Ал Аҳли", (БАА) "Тракторсози" (Эрон).

2016 йил. Гуруҳ босқичи, 5 очко. (Рақиблари - "Ал Жаиш", (Қатар) "Ал Айн", (БАА) "Ал Аҳли" (С.Арабистони).

2017 йил. Саралаш плей-оффда Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клубига мағлуб бўлган.

2018 йил. Гуруҳ босқичи, 10 очко. (Рақиблари - "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Васл" (БАА).

2019 йил. Қатнашмаган

2020 йил. Қатнашмаган

2021 йил. Қатнашмаган

2022 йил. Гуруҳдан чиққан, 9 очко. (Рақиблари - "Ал Файсали" (С.Арабистони), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Виҳдат" (БАА). 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига мағлуб бўлган.

2023/24 йил. Гуруҳдан чиққан, 11 очко. (Рақиблари - "Ал Садд" (Қатар), "Шаржа" (БАА), "Ал Файсали" (Иордания). 1/8 финалда БААнинг "Ал Айн" клубига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.

2024/25 йил. ОЧЛ Элит. Қатнашмаган




Ўтган йил янгича кўринишдаги ОЧЛнинг илк мавсумига старт берилди ва Элит ОЧЛ деб номланди. Мусобақа формати буткул ўзгариб кетди, гуруҳ босқичидан воз кечилди. Энди 12та жамоанинг умумий баллари ҳисобланади. Бу дегани ҳам осон, ҳам қийин бўлади. Ҳамма гап рақибларинг ким бўлишида ва улар билан қаерда ўйнашингда. Ўтган йил Элит ОЧЛда илк бор қатнашган "Пахтакор" омад туфайли кейинги босқичга чиққанди, мухлислар бу мавсум "Насаф"дан ҳам камида шу натижани кутишади.

Х.Холиқов

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+2   
17 сен 16:52:02
Ravshan Ruzikulov
Paxtakor ham qanaqadir kubokni yutgan adashmasam SNG kubogi edi .
-1   
17 сен 16:07:43
JOKER 10
Ўзимизда аждар ОЧЛга чиқса чувалчанг эканку булар !!! Рақибларни хақорат қиладиган, Пахтакор, Навбахор ва бошқа жамоалар четга чиққанида худди шу фикрни ёзадиганларга тегишли бу гаплар !!!
-1   
17 сен 16:04:41
JOKER 10

"насаф"нинг ОЧЛда гуруҳдан чиққан мавсуми 2022 ва 2023/24 йилларга тўғри келади. Лекин ҳар иккаласида клуб 1/8 финалда ўз юришини тўхтатган. Демак, "насаф" Осиё чемпионлар лигасида қатнашишни бошлабди ҳамки чорак финалда ўйнаган эмас.
НАТИЖАЛАР ЖУДА ХАФАКУ НИМА УЧУН ХАР ДОИМ ЛИМИТ ЛИМИТ ДЕЙИШАДИ ХАЙРОНМАН )))!!!
-1   
17 сен 16:00:38
JOKER 10
ОЧЛнинг даслабки ташкил топган йилларида Пахтакор жамоаси икки маротаба кетма-кет ярим финалга чиқиб байроқни баланд кўтариб қўйган бу натижани Ўзбек жамоаларидан юлдузлар таркиб билан фақат Бунёдкор такрорлай олди халос, Элит лигада хам Пахтакор гуруҳдан чиқиб яна байроқни кўтариб қўйди, буни кўрамиз қайси жамоа такрорлайди ёки янгилайди !!! Фақат тан олиш керак бошқа гап ва негатив ортиқча !!!
-1   
17 сен 15:58:11
JOKER 10
Фақат ютқазганини ёзиб ярага туз сепарканде бу сайт !!!
-1   
17 сен 15:53:38
uzbuzb
Қани тахлил??? Тахлил курмадегу, рақибларни Насаф бюджетидан қиматлиги, ал ахли билан уз аро уйинлар тарихи,норчаеви 2 голи,дан бошқа нарса йуғи бу мақолади, купчилик ёмон курадиган Шахбоз Беғамов олдинлари уйиндаги тактикадаги хатолар,уйин қандай тактикада утди,уйин пайти рақиб тактикасини узгариши ва хокозалар хақида чотке хаммага тушинарли тахлиллар ёзарди,ана уни уйин тахлили деса буларди,бу мақолалез тахлил эмас дустим,афсуски САда хозирги кунда футболни тахлил қиладиган журналист қолмаган куринади,СА олдингидек қизиқарлилигини юқотган,сайтга хозирги кунда фақат каментарияларни уқиш учун керябмиз
-2   
17 сен 16:21:45
Шухрат Эргашев
Ёкса ёкмаса бир нарсани унутмайлик, шу кеча кундузда ва охирги йилларда Узбекистон клублари орасида энг стабили бу Насаф. Терма жамоаларга ва клубларга сифатли футолчилар чикараётган хам. Халкаро мусобакада 1 кубок олган хам Насаф. Ал Ахлига юткизган булса хам, шармандаларча юткизгани йук. Хавас билан яшайлик, хасад билан эмас.
-2   
17 сен 15:48:30
Arxiv.uz
Фикр кани, Хайрулла. Еки давоми борми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика