UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  0 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  1 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  7 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  16 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23

Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз” Янгиликлар

Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”

ОЧЛ 2 “Б” гуруҳидаги “Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких ҳамда дарвозабон Эржан Токотаев иштирок этишди. 

- Саволим Эржан Токотаевга. Сиз яқинда Қирғизистон терма жамоаси сафида CАФА мусобақасида қатнашдингиз ва жароҳат олдингиз. Ҳолатингиз қандай? Эртанги учрашувга тайёрмисиз?

- Биринчи навбатда қайғурганингиз учун раҳмат. Жароҳатдан сўнг даволаниб олдим. Ҳозирги пайтда баҳсга тайёрман.

- Савол Эржан Токотаевга. Сиз у ерда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадингиз. Рақибни ўзига яраша билдингиз. Шундай экан, учрашувдан аввал қандайдир босим йўқми?

- Ҳеч қандай босим йўқ. Албатта, қизиқарли жамоа, ўзининг кучли томонлари бор. Халқаро катта тажрибага эга жамоа. Шунинг учун бизни қизиқарли баҳс кутяпти. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. 

- Савол Максим Шацкихга. Сиз илгари “Пахтакор” билан туркман жамоаларига қарши иштирок этгансиз ва ўзаро ўйинларда тажрибангиз бор. Масалан, дуранг бўлганди. "Аркадаг" янги ташкил этилган жамоа. ОФК “Чақириқ Кубоги”ни ҳам ютди. Бу клубни кучли ва кучсиз томонларини ўргандингизми?

- Биринчи навбатда ҳаммага хайрли кеч. Биз жамоа хақида максимал маълумот олишга эришдик. CАФА турнири орқали ҳамма ўйинларини таҳлил қилдик. Жамоани ўтган йилги “Чақириқ Кубоги”даги ярим финал ва финал ўйинларини кўриб чиқдик. Бизда таҳлил қилиш учун етарли вақт бўлди. Гуруҳдаги биринчи ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Эртага биз Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнашимизни тушиниб турибмиз. Терманинг 99 фоиз ўйинчилари “Аркадаг” жамоаси ўйинчилари саналади. Биз бу ўйинга жиддий тайёрландик. Аксига олиб биз бу турнирда янгимиз. Ўйлайманки, эртага қизиқарли ва жиддий ўйин бўлади. Тезкор ва тартибли ўйин намойиш этамиз, деб умид қиламан. Асосийси, натижа. Биз бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, табиийки, ғалаба учун ўйнаймиз.

- Максим Александрович, жамоангизнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Ҳаммаси яхши. Парвозимиз ҳам яхши бўлди. Ўйинга қилган режамизни амалга оширамиз, албатта.

- “Андижон” ОЧЛ 2 да янги жамоа. “Аркадаг” ҳам дебютини ўтказади. Гуруҳдаги жамоаларнинг имконияти ҳақида нима дея оласиз? 

- Ўйлайманки, тўртала жамоанинг вазифаси гуруҳдан чиқиш. Ҳеч ким буни яширмайди. Бизда ҳам шу мақсад. Эртагалик ўйин орқали мақсад сари олдинга борамиз.

- Эшитишимизча, “Андижон” таркиб масаласидаги ишларини ҳали тўлиқ якунламаган ва таркиб кучайтирилиши кутилмоқда экан...

- Режамиз бор, ҳали ҳеч нарса айта олмайман. Лекин ҳозир ҳам изланишдамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
17 сен 09:58:25
Пахтакорим
Шацкихга ишонч йўқ! Лекин Андижонга омад тилайман! Ғалаба билан қайтишсин!
   
17 сен 12:55:40
Shamsiddin Matnazarow
DIKAT AGAR BIRDAN YUTKAZSA BOHANA TOYAR SUYNI MOYDONDA BIZNIKILARGA KIYN BOLDY .VO COTKI BOHANA ARKADAG HAM SHU POLYADA OYNIDI SHAKSKIY.
   
17 сен 12:05:51
Жалоладдин Мухаммадович✈
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шацкихга ишонч йўқ! Лекин Андижонга омад тилайман! Ғалаба билан қайтишсин!
Ишонч бўлмаса нима керак уни мураббий қилиб
   
17 сен 11:25:27
Gggkchjfig Gofifyu
Турдимуродовни олиб колиш керак эди фойдаси тегарди
   
17 сен 10:40:08
mirabzal
макс хар доим шунака кариллийди ухшамий колса бохона кидиради
   
17 сен 10:31:31
Real.M & Chelsi
Andijon yaxshi bir pleymeker va zo'r hujumchi kerak
   
17 сен 09:57:30
Leader RM
Факат-факат омад омад омад!
   
17 сен 09:16:08
Izzatillo89!
Омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика