UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  0 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  1 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  7 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  16 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23

"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан бирга Суперлиганинг 21-тур ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилди.

"Машъал" - "Шўртан"

Мутлақо нормал спортга хос кураш содир бўлган. "Машъал" жамоаси ўйинчиси "елкама-елка" усулида ўйнаяпти, тўп ўйин масофасида турибди. Бизнинг фикримизча, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилиб, тўғри йўл тутди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


✅❌  "Машъал" - "Шўртан"

Майдон марказидаги икки ўйинчи ўртасидаги тўқнашув бутунлай ўйин доирасида: иккала ўйинчи ҳам тўпга қараган, уларнинг йўналишлари кесишди, аммо ҳеч ким қоидани бузмади. Жарима майдонида эса, бизнинг фикримизча, ҳакам "Машъал" дарвозасига пенальти белгилаб хато қилган. Дарвозабон тўпга ўйнади, сўнгра ҳужумчи билан енгил ва муқаррар тўқнашув юз берди. Ушбу ҳолат бўйича хулосамиз – ўйинни давом эттириш керак эди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Машъал" - "Шўртан"

"Шўртан" ўйинчиси тўпга биринчи етиб борди. У дарвозага зарба берганидан сўнг (яъни ҳаракатни тўлиқ тугатганидан кейин), дарвозабон унинг бошига енгил тегиб ўтди. Бу вазиятда қўпол ўйин ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, шунинг учун ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди деб ҳисоблаймиз.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Машъал" - "Шўртан"

Бизнингча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. "Машъал" жамоаси футболчиси эътиборини тўпга қаратган эди, шундан сўнг тўп унинг қўлига тегиб кетди. Бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланмайди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Сўғдиёна" - ОКМК

Бу ерда ҳам ҳакамнинг хатосини кўрмаяпмиз. "Сўғдиёна" ўйинчиси тўпни рақибдан ўтказмоқда, ОКМК дарвозабони икки оёқда туриб, тўқнашувдан қочишга уринмоқда. Тўқнашув ташаббускори ҳужумчи ҳисобланади. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Сўғдиёна" - ОКМК

ОКМК ўйинчиси тактик хато қилиб, рақибини қўллари билан ушлаб олди ва унинг ҳаракатланишига жиддий тўсқинлик қилди. Фикримизча, ҳакам бу вазиятда жарима зарбаси белгиламасдан хатога йўл қўйди. VAR тизими ҳолатга аралашиб, бош ҳакамни монитор олдига таклиф қилиши лозим эди.

P.S. Ушбу эпизоддан сўнг ОКМК тезда ҳужум уюштириб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Гол бекор қилиниши керак эди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Навбаҳор" - "Сурхон"

"Навбаҳор" ҳимоячиси тўпга қўл билан ўйнамоқда. Қўл танани ғайритабиий тарзда кенгайтирган ва танадан узоқда турибди. Бизнинг фикримизча, видео ёрдамчи бош ҳакамни такрорий вазиятни кўриб чиқиш учун таклиф этиши лозим эди. Тўғри қарор – интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Пахтакор" - "Нефтчи"

Дастлаб ҳакам "Пахтакор" ўйинчисининг қўпол ва тажовузкор хатти-ҳаракатини қайд этмай, хатога йўл қўйди. У рақибининг юзига тирсаги билан зарба берган эди. ВАР вазиятга тўғри аралашди. Тўғри қарор – жарима зарбаси ва қизил карточка.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Пахтакор" - "Нефтчи"

Бу ерда ҳам, бизнинг фикримизча, ҳакам хатога йўл қўйди. "Нефтчи" ҳимоячиси тўпга ўйнамасдан, оёқ қўйиб, рақибини йиқитди. ВАР яна тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўришга таклиф этди. Пенальти тўғри белгиланди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Пахтакор" - "Нефтчи"

Ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди. "Пахтакор" ҳимоячисининг қўли танани ғайритабиий катталаштирмади, балки танага яқин жойлашганди. Агар қўл бўлмаганида, тўп ҳимоячининг танасига теккан бўлар эди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Пахтакор" - "Нефтчи"

"Нефтчи" ўйинчиси қўли билан рақибнинг юзига уриб, эҳтиётсиз равишда қўпол хато қилди. Тўғри қарор – жарима зарбаси ва сариқ карточка.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Пахтакор" - "Нефтчи"

Ҳакам "Нефтчи" ўйинчисига қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатмагани хато бўлди. У яккама-якка курашга киришаётганда, эҳтимолий оқибатларни ҳисобга олмай, дарвозабонга хавфли тарзда ҳужум қилди. Тўғри қарор жарима зарбаси билан бирга сариқ карточка кўрсатиш эди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Ҳакам "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгилашда тўғри қарор қабул қилди. Ҳимоячининг қўли табиий бўлмаган тарзда тана майдонини кенгайтирган, қўлнинг тўп томон ҳаракати ҳам кузатилган.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Қўқон-1912" - "Қизилқум"

"Қизилқум" футболчиси тўпга ўйнашга уринмасдан, атайлаб рақибнинг орқасидан оёғининг ҳимоясиз қисмига зарба берди. Унинг ҳаракатларини тажовузкор деб баҳолаш мумкин. Бундай вазиятлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бизнинг фикримизча, ҳакам қизил карточка ўрнига сариқ карточка кўрсатиб, хато қилди. ВАР вазиятга тўғри аралашди.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


"Бунёдкор" - "Хоразм"

Дарвозабон тўпга ўйнамай, эҳтиётсизлик билан рақибнинг юзига қўли билан уриб юборди. Бизнинг фикримизча, тўғри қарор – пенальти белгилаш ва дарвозабонга сариқ карточка кўрсатиш. ВАР тўғри аралашади.

ВИДЕОЛАВҲА ҲАВОЛАСИ


Шу тариқа, Суперлиганинг 21-тур ўйинларида ҳакамлар 6 та хатога йўл қўйди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
17 сен 10:39:33
Бахтиёр Ашуров
Ҳакам Ғофуров Эркиновни юзига тирсак билан уриб йиқитганига этибор ҳам, қилмади!
-1   
17 сен 12:47:01
Мирзаев Б
Хакам пахтакор футболчисига кизил бериб тугри килди, лекин айбини ювиш учун пенальти олиб берди
-1   
17 сен 10:55:52
Wonderboy7
Бу Экспертлар ютиб булмас экан, хохлаган томонига буриб юбораверади узларига боглик вазиятни кандай курсатиш... афсус инсоф булмаса кийин
-1   
17 сен 10:53:58
Wonderboy7
Сергеев пеналтиси булишидан олдин Иброхим халил Юлдашевга куполлик килиб тухтатишганига жарима зарба бермади, карши хужум давомида пеналти булди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика