Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари
16 сен 11:38
Янгиликлар


Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари
Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони – Дилшод Йўлдошев ("Сурхон")
"Сурхон" бу турда "Навбаҳор" билан Наманганда баҳс юритиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ўйинда меҳмонлар посбони Дилшод Йўлдошев бир неча бор жамоасини голлардан қутқариб қолди ва сафарда муҳим 1 очко қўлга киритилишга ҳисса қўшди. Шу тариқа, Championat.asia сайти 24 ёшли посбонни 21-турининг энг яхши дарвозабони деб топди.
Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")
"Пахтакор" ортда қолган турда ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Шерлар" ўйиннинг биринчи таймида 10 киши бўлиб қолди, лекин шунга қарамай жамоа кучли рақиб устидан ғалабага эриша олди. Шундай қилиб, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинида турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")
"Сўғдиёна" бу тур ўз майдонида ОКМК устидан йирик ғалабага эришди – 4:1. Баҳс жиззахликлар вингери Люпчо Дориевнинг бенефисига айланиб кетди. 30 ёшли футболчи биринчи таймда иккита гол уришга эришди ва иккинчи таймда голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, Люпчо Дориев Championat.asia талқинида 21-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")
Дориевнинг биринчи тайм охирида урган голи айниқса чиройли чиқди. Чап қанотда тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ичига кириб тўпни дарвозанинг узоқ юқори бурчагига жойлаб қўйди. Шу тариқа, Дориев Championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар