"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш
15 сен 18:35
Янгиликлар


"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш
Бугун Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.
Беллашув аввалида мезбонларнинг 24 ёшли ҳимоячиси Закария Ҳавсави (суратда 12-рақамда – таҳр.) мушакларидаги оғриқ туфайли гуруҳ машғулотларини тарк этган. Шу тариқа, унинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.
Шунингдек, жароҳатдан тикланаётган Солиҳ Абулшаматнинг ўйинда иштирок этиши аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашув 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар