"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи
15 сен 16:37
Янгиликлар


"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" 33 ёшли Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Адам Уортонни ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.
Футболчига қизиқиш ёзги трансфер ойнаси охирида пайдо бўлган, бироқ ўшанда "бургутлар" уни 100 млн фунтга (тахминан 116 млн евро) баҳолаган. Қишда нарх 60 млн фунтга (тахминан 69,6 млн евро) тушиши кутилмоқда.
2024 йил февраль ойида "Кристал Пэлас" сафига қўшилганидан бери Уортон барча мусобақаларда 49 ўйинда майдонга тушди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар