Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"
16 сен 19:44
Янгиликлар


Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"
Футзал бўйича Ўзбекистон – Япония учрашувидан кейин посбон Аббосбек Ўлмасбеков фикрлари билан ўртоқлашди.
"Осиё Кубоги-2026 саралаши доирасидаги охирги йиғинимизни тугатдик. Жуда кучли бўлган Япония билан куч синашдик. Бугун йўл қўйган хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз. Ватанга ёруғ юз билан қайтамиз деган умиддаман", – деди дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 сентябрь куни Бишкекка учиб кетади. Қирғизистон Республикаси пойтахтида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг "F" саралаш гуруҳида терма жамоа мезбонлардан ташқари Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши майдонга чиқади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар