Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"
16 сен 19:13
Янгиликлар


Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"
"Тоттенхэм" сардори Кристиан Ромеро Аргентина терма жамоасидаги жамоадоши Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёр бўлишига ишонч билдирмоқда.
"Тоттенхэм"нинг "Вильярреал"га қарши Чемпионлар Лигасининг очилиш ўйини олдидан Ромеродан "Интер Майами" юлдузи келаси йилги Жаҳон чемпионатига тайёр бўладими ёки йўқми, деб сўрашди.
Ромеро қуйидагича жавоб берди:
"Мен Лео учун жавоб бера оламан, у соғлом, менимча, бемалол иштирок этиши мумкин. Бироқ охир-оқибат барибир унинг ўзи бир қарорга келади. Биз ҳаммамиз у билан ўйнашдан завқланамиз, барчамиз унинг ўйинини томоша қилишдан мамнун бўламиз. Мен учун ва футболни тушунадиган одамлар учун уни тарихдаги энг буюк футболчи деб ҳисоблайман.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Марадона,
Месси.