UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  17 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  3 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  4 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди

ФИФА доирасида Марказий Осиёда илк бор ўтказиладиган турнир — ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақаси янги ва муҳим босқични қаршилади.

Францияда жойлашган ташкилот офисида мундиалнинг кубоги мезбон мамлакат — Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

Тадбирда ФИФА Президенти Жанни Инфантино, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.

10-бор ташкил этилаётган мундиалда жами йигирма тўртта жамоа иштирок этади. Афғонистон, Тожикистон, Янги Зеландия ва Франция турнирда дебют қилса, Португалия чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Турнир 2024 йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Андижон ва Бухорода бўлиб ўтади. Мусобақанинг қуръа ташлаш маросими 2024 йил 26 майда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанднинг Регистон майдонида бўлиб ўтди.

"Мен Париждаги офисимизда расмий кубокни Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга топширганимда муҳим бир босқични босиб ўтдик. Ушбу тарихий мусобақага тайёргарлик кўришдаги улкан ишлар учун миннатдорчилик билдирдим ва омад тиладим. Май ойида Самарқандда ўтказилган қуръа ташлаш маросими Ўзбекистондан нималарни кутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Мен ушбу мамлакатдан ажойиб ва гўзал турнир мезбонлигини кутмоқдаман", - деди ФИФА Президенти Жанни Инфантино.


Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси ФИФА офисида жойлашган музей билан ҳам танишдилар. Музейда Равшан Эрматовнинг ҳакамлик давридаги экспонат ҳам намойиш этилди.

"Парижда жойлашган офисимизнинг музейига саёҳат қилиш ва футболнинг буюк тарихини ифодаловчи ёдгорликларни, шу жумладан Равшан Эрматовнинг ҳакамлик давридан қолган экспонатни кўриш жуда ёқимли бўлди", - дея қайд этган ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика