"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида
21 сен 00:31
Янгиликлар


"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида
- Сизни "Афсоналар кубоги"га қандай таклиф қилишди?
- Мени ушбу турнирга биринчи марта Муҳсин Муҳамадиев таклиф қилди. У жамоамизнинг бош мураббийи эди. Танишув ва алоқалар сақланиб қолди, шунинг учун яна таклиф қилишди.
- Бу йил Одил Аҳмедов ва Павел Соломинни сиз билан бирга таклиф қилишгани қандай рўй берди?
- Мендан "Афсоналар кубоги"га борадиган Ўзбекистондан яна кимдир борми, деб сўрашди. Одил Аҳмедовга таклиф қилдим. У тайёр эди, аммо афсуски, якунда турнирга бора олмади. Яна Паша Соломинни чақирдим, у рози бўлди. Бизга айнан ҳужумчи жамоага керак эди.
- Турнирдан нималарни кутяпсиз?
- Яхши, профессионал муҳитни кутаман. Турли мамлакатлардан келган машҳур ўйинчиларга қарши ўйнаш қизиқарли. Кўпчилик энг юқори даражада, Европанинг етакчи лигаларида ва халқаро майдонда ўйнаган.
- Ҳозир нима иш қиляпсиз? Инстаграмда мураббийлик курсларидаги суратларни жойлагансиз. Улар ҳақида гапириб бера оласизми?
- Ҳозирда УEФАнинг А мураббийлик лицензияси учун ўқияпман. Менда аллақачон Про ОФК лицензияси бор. Яна бир УЕФА лицензиясини олишга қарор қилдим, чунки бу чет элда - Европа мамлакатларида, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда ишлаш имкониятини беради. Ва, албатта, бу келажакда мураббийлик фаолиятимда ёрдам беришига умид қиламан. Менинг гуруҳимга келсак, у ерда катта "тўда" бор - масалан, Алан Загоев ва Роман Павлюченко. Шунингдек, РПЛда кўп ўйнаган Кирилл Набабкин, Игор Лебеденко ва Сергей Паршивлюк бор. Декабрда бизда имтиҳон бўлади.
Жепаров билан иккинчи суратда Греция тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, 2004-йилги Европа чемпиони Йоргос Карагунис.
Турнирнинг дастлабки ўйинида Жепаров ва Соломин ўйнайдиган "Осиё афсоналари" жамоаси "Сербия афсоналари" билан дуранг ўйнади (6:6). Иккинчи ўйинда эса "Россия афсоналари"дан мағлубият (6:8)га учралди.
Эртага "Осиё афсоналари" 3-ўрин учун "Жаҳон терма жамоаси"га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар