Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)
20 сен 19:55
Янгиликлар


Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)
Суперлига
22-тур
"Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (LIVE)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:15
Голлар: Боян Цигер 14' – Анваржон Ҳожимирзаев (Жаҳонгир Абдусаломов) 16'
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
VAR: Абдурашид Худайберганов
AVAR: Анвар Маражабов
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 9.Жоэль Кожо, 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, 23.Йован Жокич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Владимир Йовович, 11.Қувондиқ Рўзиев, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 32.Зоран Марушич, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев.
"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей, 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.
Захира: 27.Эдем Неманов, 4.Акбар Абдирасулов, 11.Хислат Халилов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 23.Беҳрузбек Облақулов, 88.Марко Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдусаломов (20), Иброҳимҳалил Йўлдошев (34).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус!
45+6. Уууух! "Динамо"нинг қарши ҳужуми хавфли зарба билан якун топди. Ҳожимирзаев "пушка" орқали Эргашевни синодан ўтказди!
45+1. Ууух! Искандеровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
45. Биринчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.
42. Эргашев тўпни ушлагач, Убайдуллаев унинг қўлига зарба бериб юборди. Ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди.
41. Кожо ва Маҳамаджанов тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
39. Ууух! Йўлдошевнинг олис масофадан берган зарбасини Ягудин қайтарди! Яхши зарба ва сэйв!
38. Зарба! Фирдавс Абдураҳмоновнинг айланма зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.
36. Зарба! Маҳамаджановнинг узатмасидан сўнг Абдураҳмонов бош билан бироз ноаниқ зарба йўллади.
34. Йўлдошев Фрайдейни ортдан туриб йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
32. Зарба! Ҳожимирзаевнинг қулай пасидан сўнг Плетнёв дарвоза томон аниқ зарба беролмади.
30. Зарбааа! Ричард Фрайдейнинг зарбасидан кейин тўп Ғофуровга тегиб майдонни тарк этди.
28. Аброр Исмоилов чап қанотдан олдинга ўтаётган Фирдавс Абдураҳмоновга нисбатан қўполлик ишлатди.
24. Ууух! Исмоилов-Кожо-Жокич комбинациясидан сўнг хавбек дарвозага йўл топди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
22. Ўйин кутилганидек марказий мақомида ўтмоқда. Ҳар бир қарич ер учун кураш авжида!
20. Абдусаломов майдон марказида Убайдуллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.
16. ГОЛ! "Динамо"дан тезкор жавоб: Абдусаломовнинг пасидан сўнг Ҳожимирзаев бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва чап оёқда дарвозани ишғол этди – 1:1!
14. ГОЛ! Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Кожо дарвозага йўналтирди, у ҳимоячига тегиб ортга қайтди, қайтган тўпни Боян Цигер дарвозага киритди – 1:0!
13. Ууух! Йўлдошевнинг қанотдан ошириб берган тўпига Искандеров улгурмай қолди, акс ҳолда учрашувда ҳисоб очиларди...
11. "Нефтчи" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужумдаги омадини излаяпти, тўп чан қанотдан ўнгга қадар етиб келди.
9. Ратиньо Искандеровдан тўпни олиб қўйишга астойдил интилиб, қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.
5. Абдусаломов жарима майдончаси ичида ётибди. У тўпга зарба бераётган Икром Алибоев билан тўқнашганди.
3. Мухлислар "Истиқлол" стадионини сариқ тусга киритишди. Тўпни кўришда бироз қийинчилик бор :)
1. Баҳс бошланди!
- Учрашув 19:15 га белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар