UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  2 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  9 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  11 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14

Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Оқтепа" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун ўйин давомида жуда яхши атмосфера бўлди. Кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Суперлига вакили "Навбаҳор" яна қачон келади билмайман. Бу рақиб билан учрашув ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди, стадион тўлди. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Вазиятларга келсак, икки жамоада имкониятлар кўп бўлди дея оламан. Агар вазиятлар голга айланганида баҳс янада томошабоп кўриниш оларди",- дейди Сервер Жепаров. 

- Бу ўйин футболчиларингиз учун тажриба вазифасини ўтадими? Рақиб ҳақида нима дея оласиз? 

- Мен ўз футболчиларим ҳақида гапиришни маъқул деб биламан. Йигитларга офарин. Биринчи беллашувда бироз ҳаяжонланишди. Бугун эса ишончлироқ ўйнашди. Улар ўйнай олишади. Ўзларини кўрсатишларига шубҳам йўқ эди. Агарда рақиб дарвозасини ишғол қилишганида бошқача бўларди. Бундай ўйинлар орқали футболчилар тажриба тўплашади, ишонч орттиришади. Кейинги сафар осонроқ бўлади. 

- Футболчиларингиз кўрсатмаларни қанчалик тўғри бажаришди? 

- Агар ҳаммаси биз истагандек бўлганида ғалаба қозонган бўлар эдик (кулади). Муҳими йигитлар ҳаракат қилишди. Айрим паллаларда ўхшади ёки аксинча. Умумий маънода шогирдларимни олқишлайман. Тўғри, техник жиҳатдан ишланадиган ҳолатлар бор. Асосий вазифа ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бориш. 

- "Оқтепа" дарвозабони бугун ишончлироқ ўйнади... 

- У оёқда яхши ўйнайди. Шунинг учун бугун имконият бердик. Лекин рақиб бугун кучли эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика