UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  14 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  16 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  37 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5

Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди Янгиликлар

Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж-2024 якунларига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди.

Ушбу тадбир давомида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги ташкилотчилик масалалари бўйича ҳам ўзи фикрларини билдирди. Хусусан, мураббий ташкилотчилик масаларидан бироз кўнгли тўлмаганини, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунлариданоқ муаммоларга дуч келгани ҳақида гапирди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Тимур Кападзенинг фикрлари турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Олимпия терма жамоамиз бош мураббий Тимур Кападзе ушбу ҳолат бўйича тушунтириш бериб ўтди ва унинг гаплари нотўғри талқин қилинаётгани ҳақида гапирди.

"Кеча матбуот анжуманидаги гапларимни интернетда нотўғри талқин қилинаётганига кўзим тушди. Тармоқларда гўёки мен кимнидир айбдор қилиб, етарли шароитлар яратиб берилмаганини айтди, деб ёзишибди.

Шу ўринда бу сўзларга ойдинлик киритиб кетсам, биз билан боғлиқ юзага келган барча вазиятлар учун саволлар Олимпиаданинг маҳаллий ташкилий қўмитасига қаратилган эди. Олимпия шаҳарчасидаги шароитларда ташкилий қўмитанинг баъзи камчиликларини санаб ўтгандим. Баъзилар эса бу фикрларим бошқача талқин қилди. Хорижлик бошқа спортчилар билан гаплашганимизда ҳам бу каби муаммолар уларда учраб турганини айтишди.

Жамоамиз билан бир неча бор йирик турнирларда иштирок этганмиз, ФИФА ва ОФК миқёсидаги мусобақаларда ташкилотчилик бироз бошқачароқ. Спорт вазирлиги, ЎФА ёки МОҚ томонидан доим бизга барча шароитлар тақдим этилган. Олимпиадада ҳам муаммоларимиз айнан ЎФА, МОҚ ҳамда Спорт вазирлиги мутасадилларига мурожаатимиздан кейин бартараф этилди. Шу сабабли менинг гапларимни уларга қаратишга уриниш умуман нотўғри", -дейди Тимур Кападзе.

Баҳодир Жалолов Олимпия шаҳарчасидаги шароитларни танқид қилганлар ҳақида: "Ўша спортчи нонкўр экан"


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика