UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  82 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров вафот этди Янгиликлар

Собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров вафот этди

Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида тўп тепган собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.
 

Сайриддин Гаффаров – 1990 йилнинг 29 августида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. Дастлаб “Шўрчи” жамоасида тўп тепишни бошлаган. Сўнгра 2008 ва 2010 йиллар мобайнида “Шўртан” шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”сида ҳам фаолият кўрсатди. Агар зукко ишқибозларимизнинг ёдида бўлса, Гаффаров 2015 йили “Андижон” сафида ҳам тўп тепган. Кейинчалик “Норин” ҳамда “Сурхон”да ҳам ўйнади. Шу билан бирга Тожикистон клубларида ҳам ўйнаган.

Сайриддин Гаффаров ярим ҳимоячи бўлиб, “Андижон”да 7 та учрашувида иштирок этган. Афсуски, жароҳат туфайли кейин сафдан чиқди. Шунга қарамай, яна фаолиятини давом эттирди. Барибир тиззасидан олган жароҳати уни таъқиб қилишда давом этаверди. Натижада Тожикистонда операция қилдирди. Лекин бу билан ҳаммаси барҳам топгани йўқ. 2018 йилда Сайриддин яна Тожикистонда иккичи бор операция столига ётди. Шунда ҳам ижобийликка ўзгариш кўзга ташланмагач, ўша йилнинг ўзида Тошкентда навбатдаги операция билан юзма-юз келди. 

Гаффаровнинг қайта-қайта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишидан унинг ўзи ва оила-аъзолари соғайиб кетишидан умидвор эдилар. Бироқ вақт ўтган сари кутилмаган дард уни қамраб ола бошлади. Аввалига елкаси, иккала қўли ва кейин оёқлари қувватсизлана бошлади ҳамда ҳозирда ишламай қолган. Бу ҳам етмаганидек Сайриддин сўзлашиш имкониятини ҳам йўқотди. Барчасига олдинги олган жароҳатлари сабаб бўлган.   


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика