UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Сайриддин Гаффаров хайрия акцияси Тожикистонда ҳам катта акс-садо бермоқда! Янгиликлар

Сайриддин Гаффаров хайрия акцияси Тожикистонда ҳам катта акс-садо бермоқда!

Хабарингиз бор, кеча собиқ футболчи Сайриддин Гаффаровнинг оғир бетобликка дучор бўлиб қолгани ва шу сабабли уни қўллаб-қувватлаш учун хайрия акцияси старт олгани тўғрисида маълумот бергандик.

Қувонарлиси, эҳсонпарвар, саҳоватпеша инсонлар кўплиги боис Сайриддиннинг ҳолатига жим қараб турмаяптилар. Шу билан бирга, ушбу хабар Тожикистонда ҳам ўзига яраша реакция келтириб чиқарди. 

Негаки, Сайриддин Тожикистон чемпионатининг бир қатор клубларида тўп тепгани сабабли маҳаллий жамоалар ва мухлислар Гаффаровга ёрдам кўрсатиш истаги билан чиқмоқдалар. 

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган тожикистонлик Фарруҳ Бердиев ҳам собиқ ўйинчи ҳақидаги маълумотдан хабар топди. Натижада "Андижон" клуби матбуот хизматига Гаффаров масаласида шундай деди:

"Мен Сайриддин Гаффаровни яхши танийман. Кўп йиллардан бери биламан. Тожикистон чемпионатида "Равшан" Кулоб, "Хосилот-Фархор", "Регар-ТадАЗ", "Хўжанд" сингари клубларда ўйнаган. Айнан 2014 йилда у билан "Хўжанд" сафида бирга тўп тепганмиз. У ҳар бир ўйнаган клубида етакчи бўлган. 

Гаффоровга нисбатан ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ҳурматим баланд. У кучли ўйинчи бўлган, чап оёғида кучли зарбага эга эди. Куни кеча Сайриддинни расмларини ОАВ орқали кўриб жуда ачиндим. Жуда яхши инсон сифатида ҳурмат қозонган. Бундай касалликка учраганини билмагандик. Сайриддин учун қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. 

Тожикистонда Гаффаровни жуда кўплаб мухлислари бор. "Равшан" сафида ОФК Кубогида ҳам тўп тепган. У ерда ҳам футболчининг кўплаб дўстлари бор. Шунинг учун тожикистонлик мухлислар Сайриддинни яхши танийдилар. Гаффаровга "Нефтчи" жамоаси ҳам қўлидан келганича ўз ёрдамини аямайди. Сайриддин билан тез орада алоқага чиқиб, ҳолидан хабар оламиз.

Рости, Гаффаровни бундай аҳволда кўриб жуда ачиндим. Ўзимиз ҳам футбол ўйнаганмиз. Кўнглим эзилиб кетди ва кўзим жиққа ёшга тўлди. Тожикистонда уни қўллаб-қувватлайдиган мухлислари ниҳоятда кўп. Қаерда ўйнаган бўлса, ўша клуб раҳбарлари ҳамда футболчилари барчаси Сайриддиннинг бугунги ҳолатига бефарқ эмаслар. Биз тожикистонликлар ҳам жим қараб турмаймиз", – деди Бердиев "Андижон" матбуот хизматига.


Ҳисоб рақами: 4073 4200 7787 3325 (VISA)

P.S. Тожикистонлик меҳри дарё, саҳий, футбол ва инсон тақдирига бефарқ бўлмаганлар учун: Душанбе сити картасидан Ўзбекистон картасига халқаро пул ўтказмаси.


Хайрия учун карта рақамлари - 8600 0609 6678 9944 (Комилова Наргиза, UZCARD)

4073 4200 7787 3325 (Сайриддин Гаффаров, HUMO)

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика