"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди
16 сен 22:33
Янгиликлар


"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди
"Милан" ва "Интер" Милан шаҳар мамуриятидан "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Милан шаҳри мери Жузеппе Сала Ртл 102.5 эфирида хабар берди.
"Агар ҳамма нарса режадагидек бўлса, эртага "Сан-Сиро"ни сотиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқишга тақдим этамиз. Аслида, биз клублар билан келишувга эришдик.
Стадион 2031 йилгача тайёр бўлиши шарт, акс ҳолда УЕФА Миланни Евро-2032 мезбони сифатида кўриб чиқмайди. Лойиҳа бўйича қарор таклиф этилади, сўнгра бундай муҳим иншоотни сотиш масаласи бўлгани учун, масала шаҳар кенгашига кўриб чиқиш учун юборилади.
Аввал комиссиялар ва муҳокамалар ўтказилади, кейин эса розилик ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади," - деди Сала.
Маълумот учун, Евро-2032 Италия ва Туркияда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар