UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  13 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   18 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган сўнгги учрашув якунланди.

Бунёдкор

Ўзбекистон Кубоги. 5-тур

15/08/2024, 19:30

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Шаҳзод Азмиддинов - 101'

45'
90'
120'
39'  Андрия Филипович
45'  Амир Тўрақулов
60'  Миржаҳон Мираҳмадов (Луис Качорри)
60'  Итсуки Урата (Аҳмадилло Муқумжонов)
60'  Луис Качорри
70'  Фране Чирьяк (Шаҳбоз Жўрабеков)
70'  Андрия Филипович (Музаффар Олимжонов)
79'  Амир Тўрақулов (Расул Йўлдошев)
98'  Аҳмадилло Муқумжонов
104'  Расул Йўлдошев
106'  Усмонали Исмоналиев (Темурхўжа Абдухолиқов)
112'  Темурхўжа Абдухолиқов
18'  Абдурауф Бўриев
21'  Иброҳим Ибрагимов (Диёр Холматов)
52'  Умар Адҳамзода
72'  Достонбек Ҳамдамов (Улуғбек Ҳошимов)
72'  Дониёр Абдуманнопов (Отабек Жўрақўзиев)
96'  Драган Черан (Кими Мерк)
101'  Шаҳзод Азмиддинов
106'  Умар Адҳамзода (Муҳаммадрасул Абдумажидов)
106'  Сардор Собирхўжаев (Беҳруз Асқаров)
120'  Кими Мерк

Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
15.08.2024, 19:30
"Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:1
"Бунёдкор" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам
: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зохир Акрамхонов

Гол: 0:1 — 101, Шаҳзод Азмиддинов (пенальти).

"Бунёдкор" — 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдашов, 8.Фране Чиряк (7.Шаҳбоз Жўрабеков, 70), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (74.Луис Качорри, 60), 22.Усмонали Исмоналиев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 106), 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата (65.Аҳмадулло Муқумжонов, 60), 41.Андрия Филипович (77.Музаффар Олимжонов, 70), 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошев, 79), 66.Азизбек Тўлқунбеков.
Захира: 1.Марин Любич, 17.Оллаберган Каримов, 93.Александр Зевадинов.

"Пахтакор" — 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 21), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 96), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 72), 22.Умар Адҳамзода (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 106), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (2.Беҳрузбек Асқаров, 106), 33.Дониёр Абдуманнопов (30.Отабек Жўрақўзиев, 72).
Захира: 35.Павел Павлюченко, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: Абдурауф Бўриев (18), Андрия Филипович (39), Амир Тўрақулов (45+3), Умар Адҳамзода (52), Луис Качорри (60), Аҳмадулло Муқумжонов (98), Расул Йўлдошев (104), Темурхўжа Абдухолиқов (112), Кими Мерк (120).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Пахтакор" Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди.

120. Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

116. Мерк рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Қолаверса, "Пахтакор" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. 

112. Абдухолиқов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. У жамоадошини рақиб футболчилари жарима майдонида йиқитганини шикоя қилди.

109. Мерк рақиб жарима майдонига кириб бориб, шеригига пас берди, аммо рақиб ҳимоячилар  вазиятни уқиб олишиб, ҳужумни бартараф этди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди. Икки жамоада ўзгаришлар содир бўлди.

Тайм якунланди.

105. Учинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

104. Йўлдошев огоҳлантирилди.

101. ГОЛ! Азмиддинов пенальтини аниқ амалга ошириб, "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

99. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Йўлдошев ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади деб топилди.

98. Муқимжонов огоҳлантирилди.

96. "Пахтакор" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

92. Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилди, у рақиб ҳужумини қайтаришда зарбага дуч келди.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Навбат қўшимча бўлимларга.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Жўрақўзиевни шериги қулай вазиятга олиб чиқишга ҳаракат қилди, аммо "Пахтакор" вингери тўпга улгурмади.

83. "Бунёдкор"нинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабабли охирига етмай қолди.

79. "Бунёдкор"да сўнгги ўзгариш рўй берди.

78. Качорри товони билан гол уришга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсиз якунланди.

76. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумда яна бир хавфли зарба йўллади, Жўрақўзиевнинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

74. Хавфли вазият! Собирхўжаевнинг хавфли зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтариб қолди.

72. "Пахтакор"да ҳам икки ўзгариш амалга оширилди.

70. "Бунёдкор" яна икки ўзгаришга қўл урди.

69. Холматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Абдунабиев эгаллаб олди.

68. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди. Холматовнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари баратараф этишди.

65. Ҳамдамовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

60. "Бунёдкор" икки ўзгаришга қўл урди. Качорри ҳакам рухсатисиз майдонга тушиб кетгани учун огоҳлантирилди.

59. Ҳужум қилиш навбати меғмонларга келди, бироқ жарима майдонига узатилган тўп Абдунабиевнинг қўлларига келиб тушди.

56. Хавфли вазият! "Бунёдкор"да яхши ҳужум юзага келганди, аммо Филиповичнинг рақиб жарима майдонига узатган тўпга Мираҳмадов ета олмади.

52. Адҳамзода рақиб футболчисига нисбатан кескин ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

51. Майдон марказида Холматовга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Собирхўжаев жуда яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

45+3. Амир Тўрақулов рақиб футболчисини ҳужум қилаётган чоғи ушлаб тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

45+2. Дастлаб Холматов, кейинроқ Абдуманнопов "Бунёдкор" дарвозаси томон ноаниқ зарба йўллади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб беришди.

45. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиси бурчакдан жарима майдонига, оёқлари остига узатилган тўпга зарба йўллай олмади.

39. Абдуллаев "Бунёдкор" футболчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида тиббий ёрдам олишга эҳтиёж сезди. Филипович эса огоҳлантирилди.

36. Хавфли вазият! Абдуманноповнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

32. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг зарбаси анча хавфли кўриниш олди, унинг уриниша рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

27. Футболчилар чанқоқларини қондиришмоқда.

24. Холматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

21. "Пахтакор"да ўзгариш: Ибрагимов ўринга Холматов майдонга туширилди.

21. Хавфли вазият! "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум ташкил этди, Уратанинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.

19. Хавфли вазият! Чиряк "Пахтакор" жарима майдонидан зарба йўллади, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. Бўриев Филиповичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

14. Ибрагимовнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

11. Хавфли вазият! Черан 1 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Сербиялик ҳужумчи Ҳамдамов узатган тўпга оёғини қўя олмади.

10. Адҳамзода чап қанотдан узатма амалга оширди, бироқ Абдунабиев тўпга пешвоз чиқди.

8. Хавфли вазият! Мираҳмадов рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, бироқ Абдуллаев унинг зарбе беришига тўсқинлик қилди.

7. Мезбонларда яна бир стандарт юзага келди, бироқ "Бунёдкор" футболчилари ҳужумда қоидабузарлик содир этишди.

3. Чап қанотдан олдинга бораётган Урата Ҳамралиев томонидан қўполлик эвазига тўхтатилгани сабабли "Пахтакор" дарвозаси томон жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олмади. 

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика