UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди! Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!

Хабарингиз бор, 2029 йилда аёллар футболи бўйича қитъанинг энг нуфузли турнири — аёллар Осиё кубогига мамлакатимиз мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақага муносиб ҳозирлик кўриш ва 2026-йилги Осиё кубогида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Котрина Кулбите билан учрашди. Дастлаб, литвалик мутахассис мамлакатимиз футболи тарихи ва қўлга киритилган ютуқлар билан таништирилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.

ЎФА раҳбарияти аёллар футболи кун сайин ривожланаётгани ва футбол билан шуғулланаётган қизлар сони ортиб бораётганини эътироф этиб, мамлакатимиз мезбонлик қиладиган 2029 йилги аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш, Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига йўлланма олиш асосий мақсадларимиз экани, шунингдек, жорий йилнинг июн ойида ўтказиладиган 2026-йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида юқори натижа кўрсатиб, қитъа турнирига йўлланма олишимиз зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Котрина Кулбите улкан тарих ва катта потенциалга эга жамоа бош мураббийи этиб тайинланаётганидан мамнун экани ва Ўзбекистонда аёллар футболи янада ривожланишида бор куч-ғайратини ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг, УEФАнинг “Про” лицензиясига эга бўлган Котрина Кулбите билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Литвалик мутахассиснинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида, Котрина Кулбите УEФАнинг мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. Литва аёллар терма жамоаси ва турли ёш тоифаларидаги қизлар терма жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган.

 




Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика