UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  6 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   244 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  21 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  2 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5

Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Оғир ўйин бўлди. Йигитларга характер учун раҳмат айтаман. Олдинда яна 12та ўйин бор, ҳар бир ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.  

- Кубокда "Машъал" билан ўйиндан сўнг Сиз "Қизилқум" Суперлига иккинчи даврасини Самарқанда ўтказади деб айтгансиз. Лекин бу жараён амалга ошмади, сабаби нима?

- Футболда шу каби кутилмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. "Динамо" стадионида "Сурхон" уй ўйинларини ўтказиши маълум қилинди. Нима ҳам дердик, тартиб-қоидага асосланган ҳолда футбол ўйнаймиз.  Бизда Қаршидаги стадион уй ўйингоҳидек қадрдон бўлиб қолди.

- Ўйин давомида Илҳом Ваҳобовга қаттиқ эътироз билдирдингиз. Шуни изоҳини берсангиз...

- Ўйин ҳароратида бўладиган жараён бу. Биз мураббийлар штаби билан аниқ режа асосида ишлаймиз. Шу сафар ўхшамади.

- "Бунёдкор" сизнинг жамоангиз учун қулай рақиб бўлиб қолаяптими?

- Ўша статистикани мен ҳам кўрдим. "Бунёдкор" бу - тўғриси, буюк клуб. Жамоа ўз номига, ўз мақомига мос бўлиши керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика