Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"
14 сен 03:08
Янгиликлар


Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"
"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Танаффусдан фойдаланиб учта ўртоқлик ўйинларини ўтказгандик. "Қўқон-1912"ни ўрганиб чиққандик, аммо бугун уларнинг ўйинларига мослашиб қолдик. Юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйинни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Йигитларга раҳмат айтаман", — дея сўз бошлади Рустамов.
— Иккинчи бўлимда қизиқ ҳолат бўлди. Жамоангизинг 5-рақамли ўйинчиси Дилшод Комиловни захирага олмоқчи бўлдингиз, аммо у хоҳламади. Жамоанинг ички муҳити яхши эмасми?
— Жамоада ҳаммаси яхши, барчаси режамиз бўйича кетмоқда. У майдонда мени тушунмади, бу вазиятни ўрганамиз.
— Бугунги Қўқон шамоли "Қизилқум"га қанчалик қаршилик кўрсатди?
— Бу об-ҳавода "Қўқон-1912" ҳам, "Қизилқум" ҳам ўйнади. Вазиятлардан фойдаланганимизнинг барчаси бошқача бўларди. Об-ҳавони айбламаслик керак. Ушбу ўйинни таҳлил қилиб, "Насаф"га қарши тайёргарликни бугундан бошлаймиз.
— "Қизилқум" айниқса иккинчи бўлимда жуда ҳам ҳужумкор ҳаракат қилди. Навоий жамоаси бунга қадар 9 та ўйиндан бери мағлуб бўлмай келаётганди ва бу рекорд янгиланиши мумкинлиги бўйича хабарлар тарқалганди. Аммо, жамоа олдинги ўйинларга нисбатан жуда бўш кўринди.
— Футболчиларимга яна бир бор раҳмат айтаман. Улар борларини беришди. Эҳтимол шамол, эҳтимол об-ҳаво таъсир қилгандир. Бу ўйинни таҳлил қилганимиздан сўнг аниқ бўлади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар