UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди Янгиликлар

Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди

Кеча "Хоразм" жамоаси Суперлиганинг 16-жамоаси бўлиши ҳақида расман эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бўлажак мавсумни Пролигада ўтказиши ойдинлашди.

"Темирйўлчилар" 2024 йилнинг 10 декабрь санасида шартнома имзолаган дарвозабон Шукрон Йўлдошев жамоани тарк этди. Клуб ва посбон ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган.

Йўлдошев айни пайтда Суперлиганинг икки клуби билан музокаралар олиб бормоқда.


Маълумот учун, Шукрон Йўлдошев 2002 йил 21 апрелда туғилган. Бунгача 2021-2024 йиллар мобайнида "Олимпик" сафида барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика