UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  0 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6

Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди Янгиликлар

Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди

Теглар :  Локомотив
"Локомотив" клуби кейинги мавсумга тайёргарликни ҳозирдан бошлаб юборган.

Лига вакиллари "Локомотив" стадионида бўлиб, у ердаги қурилиш ишлари билан танишди. Айни дамда клуб ўз уй стадионини кейинги мавсумга тайёрлаш мақсадида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, "Локомотив" стадиони майдонининг чими, дренаж қисми тўлиқ янгиланмоқда. Бундан ташқари, стадион прожекторини амалдаги талабларга мос равишда тўлиқ янгилаш режалаштирилмоқда. Мажмуанинг қолган қисмлари ҳам тўлиқ таъмирланади.

'"Локомотив" клуби асосий стадион таъмири билан чекланиб қолаётгани йўқ. Клуб ўз аренаси ёнгинасидаги 2-сонли спорт мактаб ҳудудида, муассаса билан келишган ҳолда табиий, замонавий дренаж тизимига эга машғулот майдони қуришни бошлаб юборган. Келишувга кўра клуб спорт мактаби тарбияланувчилари учун алоҳида сунъий майдон қуриб беради. Болалар учун мўлжалланган майдон қурилишининг асосий қисми ўз ниҳоясига етиб улгурган.

Маълумки, "Локомотив" клубининг қароргоҳи асосий стадион ёнида жойлашган. Клуб энди шу ҳуддудда машғулот майдони ҳам барпо этмоқда. Қурилиш ишлари якунига етгач, "Локомотив" клубининг қароргоҳи, машғулот майдони ва уй учрашувларини ўрказадиган стадиони бир ҳуддудда жойлашади. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун қулайлик яратади.

Клуб ёшлар жамоаларини ривожлантириш бўйича бошқа режаларини ҳам Лига билан баҳам кўрди. Лига бир тизим бўлиб ишлайдиган ва узоқ муддатли режалар асосида ҳаракат қиладиган клубларни доим олқишлайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика