UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  9 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  101 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради" Янгиликлар

Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"

Про-лиганинг 12-тури доирасидаги "ФарДУ" – "Локомотив" (0:2) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Кутилганидек, қийин ўйин бўлди. Майдон биз учун қайсидир маънода янги эди. "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради.  Иккинчи таймда сал қийналдик. Йигитлар кейинроқ ўзларига келишди. Умуман олганда, футболчилардан кўнглим тўлди. Энг муҳими, 3 очкони қўлга киритиш эди", – деди Еличич. 

- Нима учун Леван Арвеладзени захирада қолдирилганди?

- Ротацияга қўл уриб, бошқа футболчиларга ҳам имкон беришни истагандик. 

- Бугун ёш футболчи Аброр Алиев бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- У яхши сифатларга эга. Айрим жиҳатларини кучайтириши керак, секин-аста ўсиб боради. 

- "ФарДУ" янги стадионда илк бор ҳаракат қилди. Майдон ҳақида нима дея оласиз?

- Стадион – шинам. Чим яхши ҳолатда, фақат ер бироз нотекисроқ экан. Буни футболчилар яхшироқ ҳис этади.  

- Ўйин охирида жамоа тўпурари Акаки Шулая жароҳат олгандек туюлди. У ўзини ўзгартиришни сўради. Унинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз...

- Яхши ҳолатда. У ўзини бироз ноқулай ҳис этди, шунинг учун алмаштиришга қарор қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика