UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  2 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  19 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  4 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  101 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  21

Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди" Янгиликлар

Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"

Про лига 13-туридан жой олган "Олимпик" – "Олимпик-MobiUz" (0:1) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйин икки хил кўриниш касб этди — қизил карточкадан олдин ва қизил карточкадан кейин. Тенг ўйин бўлди деган фикрдаман. Бизда гол уриш учун 1-2 та имконият туғилди, "Олимпик-MobiUz"да эса айтарли вазиятлар йўқ эди. Четлатишдан сўнг учрашув назорати меҳмонларга ўтди. Биз ҳимояланишга мажбур бўлдик. Кўрганингиздек, битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Йигитларга раҳмат айтаман, деярли 65 дақиқа бир киши кам бўлиб зўр ҳимояландик. Бирорта бўш ҳудуд йўқ эди. Ҳа, индивидуал маҳорат уларда кучлироқ. Бироқ айтиш жоиз, уларда айтарли хавфли вазият юзага келмади", – деди Петросян.

- "Олимпик"нинг қизил карточкагача бўлган ўйини сизнинг бошқарувингиздаги энг яхшиси эди. Жамоа четлатишга қадар жуда кўп вазиятлар яратди ва устунлик қилаётганди...

- Қизиқ савол. Ўйлайманки, энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Энг зўр бўлганида ютқазмасдик. Қизил карточкагача ҳаммаси режа бўйича кетаётганди. Бу нарса бугун ҳаммасини барбод қилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 авг 23:00:08
Адхамжон Низамов
Ташаккур.
   
25 авг 21:23:54
Озод Ачилов
Kubokdagi o'yinni o'tkazib yuboradi. Chempionatni keyingi turida o'ynayveradi.
   
25 авг 20:29:11
Адхамжон Низамов
Хурматли сайтдошлар.Алижонов кизил карточкаси туфайли Пахтакорни кубок уйинини утказиб юборадими ёки чемпионат уйинида таъсир киладими? Олдиндан рахмат.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика