UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  0 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  7 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  15 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115

Денис Коростиченко: "Жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада жон сақлаб қолиш эмас, юқорироқ ўрин эгаллашни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада жон сақлаб қолиш эмас, юқорироқ ўрин эгаллашни мақсад қилганмиз"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйин босим остида ўтди. Фикримча, курашларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага ҳаракат қилди. Локомотив ҳар бир ўйинда ютиши керак. ЎЗ навбатида биз ҳам очко тўплашимиз керак. 

Бизнинг ҳам, рақиб дарвозаси олдида ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- "Олимпик"да катта ўзгаришлар бўлди. Жамоа иккинчи даврага қандай тайёргарлик ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Ҳа, бизда ўзгаришлар бўлди. Асосий таркибдаги йигитлар бошқа жамоаларга кетишди. Бу ўз навбатида жамоа ўйинига таъсир кўрсатади. Биз бошқа футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Биз қимматбаҳо футболчиларни таклиф эта олмадик, ёши каттароқ футболчи ёки легионерлар эвазига ҳам жамоани кучайтириш имкони бўлмади. Ёши катта биргина футболчи бор - у Суннатилло Абдуллажонов. У бугун ўйинда гол ҳам ура олди. Биз чемпионат охиригача шу йигитлар билан курашамиз ва уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоани иккинчи даврадаги режалари ва мақсадлари қандай? "Олимпик" лойиҳаси йўқ бўлиб кетиши мумкин деган гап-сўзлар ҳам бор, шунингдек Тимур Кападзе ҳам кетди...

- Темур Кападзе ҳам кетди. Темур ака матбуот анжуманида сўнгги тўрт йилни босим остида ўтказганини айтди. Ҳозирча таътилга кетди. У ўз маслаҳатлари билан жамоага ёрдам бериб турибди. Биз чемпионатда ўйнаяпмиз ва Суперлигада қолишни мақсад қилганмиз. Биз жон сақлаб қолишни эмас, юқорироқ ўринни олишни мақсад қилганмиз. Биз қолсак, лойиҳа давом этади деб ўйлайман.

- Ҳозирги таркибдан қай даражада қониқаяпсиз? 

- Бу "Олимпик"нинг дастлабки йилдаги вазиятга ўхшаш ҳолат. Ўшанда баъзи футболчилар ўз жамоаларига керак бўлмай қолгандилар. Иккинчи даврада биз бундай йигитларга имконият берамиз. Барчаси ўзларига боғлиқ. Бизда вақт жуда кам эди. Йигитлар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак эди. Улар ҳар бир ўйинга юқори мақсадлар билан майдонга тушишади. 

- Сиз кетганингиздан бери "Локомотив" қанчалик ўзгарибди?

- БИринчи даврани бошқа мураббий билан бошлаганди. Дастлабки ўйинлар яхши ўтганди. Кейин нималар бўлганини билмайман. Ҳозирда Александр Сергеевич иш олиб бормоқда. Жуда кучли мутахассис ва яхши инсон. У жамоа билан яхши натижа кўрсата олади деб ўйлайман. Жамоа яхши томонга ўзгаряпти. Жамоага барча яхши ниятларимни тилайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика