UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  61 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди " Янгиликлар

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди "

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Рақибимиз жуда тартибли ўйнайдиган жамоа, кам гол ўтказиб юборади. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

- Жамоангиз бугунги ўйинда 20 дақиқа ичида 4та гол урди. Бугун нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ҳар бир рақибга қарши турли хил тайёргарлик кўрамиз. Рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужумда жамоавий ўйнадик. Футболчиларим меҳнат қилишмоқда ва биз қайд этаётган натижаларимиз эса бироз яхши эмас. Бугунги ғалаба кейинги учрашувларда руҳий устунлик беришига ишонаман.

- Дарвозабонлар алмашинувига нима сабаб бўлди? Бугун Суҳроб Султонов захирада қолдирилди.

- Бугун таркибни ўзгартирдик. Сўнгги баҳс билан солиштирганда 5 та ўзгаришга қўл урдик. Мағлубиятдан сўнг бироз ўзгариш қилмасак бўлмасди. Суҳроб Султонов яхши дарвозабон ва унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бу шунчаки ротация.

- Ўтган баҳсларда жамоангизга ғалаба қозониш учун етишмаётган жиҳат қайси эди?

- Ўйин динамикаси. Бугунги ўйинда эса ушбу жиҳат бор эди. Жамоам яхши тайёр эканлигини биламан, аммо уни исботлай олмаётгандик.

- Лазиз Мирзаевнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биз ҳеч кимни омма олдида баҳоламаймиз. Жамоага баҳо беришим мумкин. Жамоа бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо иккита гол ўтказиб юборди. Ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз яхши эмас. Буни тўғрилашимиз керак. Хатоларимиз ҳам бор.

- Жамоангиз уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказаётгани жамоага таъсир ўтказмоқдами?

- Билмадим. Бу саволга аниқ бир жавоб бера олмайман. Биз бошқа стадиондан ўйнашимиз кераклигидан хабардормиз. Ушбу жиҳатга эътибор бермаяпмиз. 

- ФИФА кунлари сабабли чемпионатимиз икки ҳафталик танаффусда чиқади. ФИФА кунлари жамоангиз учун фойдали бўладими ёки йўқ? Айрим бир мураббийлар узоқ танаффусларни хуш кўрмайди, баъзилари эса қўллаб-қувватлайди.

- Танаффус давомида тайёргарликни давом эттирамиз. ФИФА кунлари давомида иккита кичик йиғинлар ўтказишни режа қилганмиз. Ўтган мавсум уч ҳафталик танаффуслар бўлган эди. Ўтган мавсумда ушбу масала бўйича бироз қийналгандик, аниқроғи яхши спорт формамизни йўқотгандик.

- ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди. Ушбу учрашувга тахмин билдирсангиз.

- Мураббийлар тахмин бериши нотўғри. Қизиқарли баҳс бўлиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси фаворит деб ҳисоблайман. Қирғизистон терма жамоасининг ўйинларини тўлиқ томоша қиламан. Қирғизистон мен учун бегона бўлмаган давлат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика