UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  74 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Виталий Левченко: "Тартибли футбол кўрсатдик ва олдинги чизиқда яратилган имкониятлардан фойдаландик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Тартибли футбол кўрсатдик ва олдинги чизиқда яратилган имкониятлардан фойдаландик"

Суперлига 17-тур доирасидаги "Нефтчи" — "Олимпик" (3:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз бугун орқада тартибли футбол ўйнадик. Олдинги чизиқда яратган вазиятлардан фойдаландик. Бу хурсанд қилади.

— Ўтган ўйинда 0:3 ҳисобида енгилган эди жамоа, бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Бу тактик мақсад эдими? 

— Биласизми, ҳимояда концентрация бўлмаса ва эпизодларни охиригача ўйнаб қўймаса муаммолар бўлади. Рақиблар фойдаланади. Ўтган ўйинни таҳлил қилдик. Ҳамма ўтказиб юборган голларимиз хатоларимиз ортидан келди. Беллашувда эътиборли бўлиш талаб этилади. Бўшашмаслик керак. Бугун буни уддаладик. Яратган вазиятларимиздан фойдаланганимиз кўнгилга таскин берди.

— Бугун Ботирали Эргашев қайдномада кўринмади?!

— У жароҳати сабабли баҳсни ўтказиб юборди. Бундан аввалги ўйинда ҳам муаммо бор эди, аммо машғулот пайтида уни катталаштириб олди. Ҳозир жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд. 

— Танаффус учун режалар борми?

— Тахминан 13 сентябрда майдонга тушамиз. Агар ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса албатта. Ҳозир бор эътиборимиз "Пахтакор" билан бўладиган меҳмондаги баҳсга қаратилган. Ўртоқлик ўйинлар борасида музокаралар кетмоқда. Агар аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот ҳизмати буни эълон қилади. Балки бир ёки иккита учрашув ўтказамиз. 

— Эффионгнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

— У ҳаракат қиляпти. Бизни олдинги чизиғимизда рақобат бор. Етакчи футболчиларимиз бор. Нсунгуси қўлларини тушуриб юборгани йўқ. Курашяпти. 

— Нефтчи ҳужум чизиғи шу темпни ушлаб қоладими?

— Биласизми, ҳужумчи шундай касбки, ундан доим гол киритишини сўрашади. Буни ҳар доим ҳам уддалаш қийин. Айтганимдек, бизда яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар захирадан тушиб тезликни ошириши мумкин. Масалан Азизда бироз ўйинларда пасайиш кузатилди. Уни дам олиб захирадан тушиши учун алмаштирдик. Бугун ўйинга қўшилиб иккита гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика