UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  12 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Металлург" жамоаси бугун яхши ўйнади ва ғалабага ҳаракат қилди. Жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқсак, бу тушунарли. Биринчи бўлимда кам вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ сўнги зарбаларда аниқлик ва омад етишмади. Мезбонлар гол уриш учун охирги дақиқаларгача ҳаракат қилишди. Йигитлар тартибли ҳимояланишди. 

- Ўйиннинг 18:00да бошланиши жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдирди? 

- Ҳар икки жамоага ҳам қийин бўлгани аниқ. Билишимча, ўйин трансляцияси сабаб шундай қарорга келинган экан. Иссиқ об-ҳавода майдонда югуриш осон эмас. Бу футболчиларнинг тезлигига таъсир қилади, майдонда ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этиб беришларида қийинчилик туғдиради. 

- Хусайн Норчаев нега майдонга тушмаяпти? 

- Норчаев Олимпиада ўйинларидан сўнг биз билан машғулотларда тўлиқ қатнашмади. Тиббий кўрикдан ўтган, даволаниши керак экан. Ўйин амалиёти кам бўлган ҳолатда уни майдонга тушириш нотўғри бўлади. 

- Жасур Жалолиддиновчи? 

- Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим. Бу савол клуб раҳбариятига берилса, тўғри бўларди. 

- Мавсум бошида "Нефтчи" чемпионлик учун курашиши айтилганди, аммо кўплаб мағлубиятлардан кейин раҳбарият сизга ишонч билдиришда давом этармикин? 

- Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун, бу саволни жавобсиз қолдираман.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика