UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  28 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га қарши баҳс дуранг билан тугаши керак эди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га қарши баҳс дуранг билан тугаши керак эди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Бугун дуранг бўлиши керак эди. Биз ҳам ғалабага ҳақли эмасдик, битта позицион хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Биринчи тайм бошида Францис Нархнинг кутилмаган жароҳати ўйинимизга таъсир қилди. Афсуски мағлуб бўлдик, рақибга ҳам тан бериш керак, битта вазиятдан фойдаланиб кетди", - дейди Вадим Абрамов.

- Тушунишимча ҳозир "Динамо"нинг машғулот ўтказиши учун ҳам нормал майдон йўқ. Бу ҳам жисмоний ҳолатга таъсир қиладими?

- Ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим. Худди баҳонадек бўлиб қолади. Афсуски Самарқандда қандай майдонда машғулот қилганимизни биласиз, иккита турли майдонда машқ қилиш ва ўйнаш таъсир қилади албатта.

- Қачон жамоа Самарқандга қайтади?
- Ҳозир март ойида ФИФА кунлари бўлади, кейин кубок туфайли Суперлигада танаффус бўлади. Менимча апрель ойи охирида Самарқандда ўйнай оламиз.

- Нима учун Эммануэль Ягрни майдонга кеч туширдингиз?
- Сабаби асосий таркибда бошқа ҳужумчилар ўйнашди. Ягр анчадан буён майдонга тушмаганди, шу боис унинг имкониятларини билиб олиш учун захирадан туширдик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика