UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  115 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (0:2) баҳсидан сўнг бухороликлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин бўлди. Танаффусгача яхшироқ ўйнадик деб айта оламан, иккита гол уришимиз ҳам мумкин эди. Реализация масаласида оқсадик. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" футболчилари кутишда давом этишди ва якунда гол уришди. Биринчи голни рикошетдан, кейингисини эса бурчак зарбасидан сўнг ўтказиб юбордик. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биз яхши ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли панд едик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман" - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев ўйин ҳақида.

- Бугун "Бухоро" ўз вазиятларидан яхши фойдалана олмадими ёки "Бунёдкор" яхши ҳимояландими? Ўйин натижасига қайси фактор кўпроқ таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Икки тенг жамоалар майдонда эди. Икки жамоа ҳам тартибли ўйин намойиш этди, аммо бу футбол. Рикошет рўй берган вазият бизга таъсир қилди. Бу омадсиз ҳолат бўлди, холос. "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди.

- Ўтган мавсум "Бухоро" сафида Артём Филипосян, Виталий Денисов ва Жасур Ҳасанов каби тажрибали, аммо ёши катта футболчилар ўйнаганди. Жорий мавсумда эса Равшан Хайруллаев, Жавоҳир Рўзиев каби ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишмоқда. Жорий мавсум стартидан аввал жамоани ёшартиришга қарор қилдингизми?

- Мен футболчиларнинг ёшига қарамайман. Ким менинг талабларимга жавоб берса, ўша футболчи ўйнайверади. Ёш ва паспортнинг аҳамияти йўқ. Биз билан бирга бўлган йигитларга катта раҳмат айтаман, улар биз билан бирга бўлишди. Ёш футболчилар эса ўйин амалиётига эга бўлишга лойиқ эканлигини кўрсатишмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика