Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"
10 сен 23:42
Янгиликлар


Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"
- Ўйин ҳақида
- Ажойиб ўйин. Ғалаба билан табриклайман. "Бухоро" жамоасини ўзгаришлардан кейинги ўйинларини кўриб, улар яхши ҳимояланишини билардик. Шу сабабли рақибга қарши синчковлик билан тайёрландик. Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Кейин ҳаммаси осонлашди.
- "Насаф"нинг бошқача ўйинини гувоҳи бўлдик. Бу рақибга қарши кўрилган тайёргарликми?
- Рақиб жамоа кўпчилик бўлиб ҳимоялангани учун учта ҳужумчи билан ўйнадик. Бугун бу иш берди. Бугунги схемамиз режанинг бир қисми эди. Ким яхши формада бўлса, у бугун майдонга тушди. Ҳаммаси тўғри бўлди деб ҳисоблайман.
- Юсуф Отубанжонинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Юсуф жисмонан жуда кучли эмас. Асосан кучли техникага асосланиб ҳаракат қилади. Энг муҳими у рақиб жарима майдонида ўзини яхши ҳис қилади.
- Терма жамоадаги "Насаф" футболчиларини олдинроқ қайтариб олингани ҳақида гапирсангиз
- Тимур Кападзе билан бу масалани олдинроқ гаплашиб олгандик. Элит ОЧЛдаги ўйинимиз маълум бўлганидан сўнг ўйинимизни кўчириш бўйича ЎзПФЛдан илтимос қилдик, улар бизга ёрдам беришди. ЎзПФЛга ва терма жамоалар мураббийларинга раҳмат айтаман. Ўйинчиларимизни тезроқ сафимизга қайтаришга миллий жамоа мураббийлари ёрдам беришди, бундан миннатдормиз. Баъзи бир ўйинчиларимизда енгил жароҳатлар бор. Улар тезроқ сафга қайтишса, бу яхши бўларди. Алибек Давронов олиб қолинди, чунки Тимур агар бирор ўйинчи мен учун муҳим бўлса, уни олиб қоламан деганди.
- ОЧЛ Элит мусобақаси олдидан "Насаф"ни кайфияти қандай?
- Элит ОЧЛдаги жамоалар машҳур Европадаги юлдузларни таклиф қилиб, ўз ўйинини кучайтирмоқда. Биз тушуниб турибмизки, бу мусобақада фақат кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Хоҳиш, тартиб бўлса, барчасини уддалаймиз.
- Бугун йирик ғалаба бўлди. "Бухоро" ва "Ал Аҳли" ўртасидаги фарқ ёр ва осмон каби. Беш кундан кейинги ўйинда жамоа буткул бошқа муҳитга тушади. Футболчи учун майдонда нималар ўзгариб кетади у ерда?
- Бу икки турнирни таққослаб бўлмайди. Ёндошув ҳам шунга яраша бўлади. "Бухоро" билан ҳужумга эътибор қаратиш керак, у ерда эса тартиб ва ҳимоя биринчи ўринда. Ҳар бир детал ҳисобга олиниши лозим.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар