UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  25 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди Янгиликлар

УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди

Ташкилот Германияда бир ой давом этган 24 давлат иштирокидаги турнирда, асосан, Болқондаги жамоалар ишқибозлари иштирок этган воқеалар тафсилотларига аниқлик киритмади.

УEФА чоршанба куни еттита миллий футбол федерациясини Европа чемпионатидаги мухлислар томонидан ирқчилик ва камситувчи зўравонлик учун жами 230 000 евро (250 000 доллар) жаримага тортди.

Хорватия ҳар учта ўйинда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар учун энг катта жаримани - 50 000 евро (54 000 доллар) тўлаши керак.

Хорватия ва Албания мухлислари Гамбургда бўлиб ўтган гуруҳ босқичи ўйинида Сербияга қарши турли шиорлар айтишди. 

Албания футбол органи чоршанба куни Хорватия ва Испанияга қарши иккита ўйинда ирқчилик ҳаракати учун жами 30 000 эвро (32 500 доллар) миқдорида жаримага тортилди.

2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда мухлислар пиротехника воситаларини ёқиб улоқтиргани учун Албания ва Хорватия федерациялари ҳам турнир давомида жаримага тортилди.

Руминия, Сербия ва Словения ҳам шу каби ҳодисалар бўйича айбдор деб топилган. Руминия 40 000 евро (43 400 доллар) жаримага тортилди, қолган иккиси эса 30 000 евро (32 500 доллар) тўлаши керак.

Венгрия ишқибозларининг икки ўйинда ирқчилик қилгани учун 30 000 евро (32 500 доллар), Австрия эса битта ўйин бўйича айбланиб, 20 000 евро (21 700 доллар) жаримага тортилди.

УEФА Хорватия, Руминия ва Сербияга қарши навбатдаги санкцияларни киритди ва мухлисларга сафардаги бир ўйин учун чипта сотишни тақиқлади. Улар сентябрь ойида Миллатлар лигаси ўйинларида амал қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика