UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Овоз беришда Championat.asia ходимлари ҳамда Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев ва меҳмон эксперт – "Спорт" телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Овоз бериш якунларига кўра ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг бошчилигида жамоа Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки уч турида учта ғалабани қўлга киритди, тўплар фарқи 7:2 ни ташкил этди. Ҳозирги вақтда ОКМК Суперлигада пешқадамлик қилмоқда. Қосимов 47 фоиз овоз тўплади, иккинчи ўринни 35 фоиз билан Вадим Абрамов ("Динамо"), учинчи поғонани эса 18 фоиз овоз билан Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор") эгаллади. Абрамов ва Зейтуллаев жамоалари уч ўйинда еттитадан очко тўплашди.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси "Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри бўлди. Италия фуқаролигига ҳам эга бўлган 27 ёшли албаниялик футболчи уч турда тўртта гол уриб, 65 фоиз овозга эга бўлди. Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурарлар рўйхатида ҳозирда Качорри пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни уч ўйинда иккита тўп киритган ОКМК вингери Нодир Абдураззоқов (17 фоиз) ва учинчи поғонани уч ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган "Динамо" посбони Равшан Ягудин (12 фоиз) банд этди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика