UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   2 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  21 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Олимпик" устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди, ҳар икки жамоа ҳам ўз режаси билан тушгани кўринди. Биринчи учрашувдан кейин биз ҳам уларни ўргангандик. Ўз навбатида улар ҳам жамоамизни ўрганган бўлиши керак. 

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, яхши имкониятларимиз бўлди. 

Лекин, афсуски VAR орқали пенальти қўйилди ва гол урилди, пенальти бормиди ёки йўқ? Билмайман. Бу борада саволлар бор. Бизнинг ҳужумимизда эса пенальти берилмади, дарвозабон футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатганди. Бу вазият ўйинни бузди деб ўйлайман. Бундай осон пеналтилар қўйилмайди. 

Қизил карточка ҳақида гапирсак, бундай ҳолат уларда ҳам бўлганди. Ҳакам Турдалиевни кечирди, бизнинг футболчини эса кечирмади. 

Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди. Алам қилаётгани - ўз ўйинимиз сабаб ютқазганимизда ҳам майли эди. Баъзи сабаблар йигитлар рухиятига таъсир қилди.

Ҳакамга катта эътироз йўқ, у ёш ҳакам. VARда эса тажрибали ҳакам ўтирганди. У вазиятни кўриб чиққан ҳолда ҳулоса қилиши керак эди.

- Жасур Жалолиддинов ўтган йили майдон марказида катта ҳажмда иш бажараётганди. Унинг йўқлиги билиниб қолмоқда...

- Жасурнинг ўрни албатта ўзгача. У индивидуал маҳорати эвазига ҳар бир жамоани кучайтира олади. Унинг ўрнидаги бошқа йигитларимиз ҳам ёмон ўйнашаётгани йўқ. Ўйиндан-ўйинга улар кучайиб боришади. Улар яхши ўйнашди. 

Ўйин осон ўтмади, бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун индивидуал маҳорат ва бошқа жиҳатлар керак бўлади. Аммо бугун камида битта голлик вазият яратгандик. Афсуски гол ура олмадик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.




- "Олимпик" рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатгандек кўринди. Нима сабабдан футболчиларингиз узоқдан зарба бермай, дарвоза томон ёриб кирмоқчи бўлишди?

- Тўғри айтасиз. Эътибор берган бўлсангиз, бу нарсадан майдонда ўзимнинг ҳам жаҳлим чиқди. Бу тажриба орқали келадиган нарса. Баъзи вазиятларда узоқдан зарба бериш орқали ҳужумни якунлаш мумкин эди.

Зарба бермаса қандай гол уриш мумкин? Ўйин даражаси, ёки бошқа жиҳатлар балки йигитларга таъсир қилгандир. Мавсум энди бошланди. Мамасидиқов ҳам жароҳатдан энди қайтди. 

Баъзи йўқотишларимиз бор - марказий ҳужумчиларимизнинг икки нафарида жароҳат бор. Бугун ёш ҳимоячимиз Беҳруз Жуматовни майдонга туширдик. У ўзини яхши кўрсата олди. У учун хурсандман. Ўйинни бузиб қўймай, яхши ўйнаб берди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика