UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  2 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирди Янгиликлар

Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирди

Теглар :  Тимур Кападзе
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе олимпия шаҳарчасида етарли даражада муаммолар борлигини маълум қилди.

Олимпиададаги шароитларга келадиган бўлсак, бу ерда қийинчиликлар етарли экан. Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Хона масаласида, машғулотга бориб-келиш масаласида, ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда. Машғулотларга бориб-келишнинг ўзига кўп вақт сарф қилмоқдамиз. Нафақат биз, балки бошқа жамоаларда шундай муаммолар бор.

 Мусобақа ташкилотчилигида озгина муаммолар борлиги кўриниб қолмоқда. Бу ерда фақат футболга тайёргарлик кўришни ўйламас экансиз. Яна бошқа масалаларни ўйлаш керак экан. Биринчи кун келганимизда бизни жойлаштиришди, бироқ эртасига бу сизларни хоналар эмас экан деб яна бўшаттиришди. Бошқа корпусга ўтадиган мураббийлар бўлди. Ўзига яраша ҳар куни қандайдир вазиятлар бўлиб турибди. Ҳаммамиз биргаликда бундай ҳолатлардан чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бироқ шу майда нарсалар ҳам ўйинга тайёргарлик олиб боришга тўсқинлик қилади.

 Футбол баҳсларини бошқа шаҳарда ўтказаётган жамоалар меҳмонхонада яшашмоқда, уларда биз каби муаммолар бўлмаяпти. Олимпия шаҳарчасида яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор экан.

Юртимизнинг бошқа спортчилари билан гаплашсак, Токиода ўтган олимпиада бундан анча тартибли ўтган экан. Ўзимиз иштирок этган Осиё ўйинларида ҳам бундай ҳолатларни кўрмагандик. Нима бўлган тақдирда ҳам кейинги учрашувларга тайёргарликларни давом эттирамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика