UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  68 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Суперлига. 10 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юборган "Қизилқум" сафарда "Локомотив"га ютқазди Янгиликлар

Суперлига. 10 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юборган "Қизилқум" сафарда "Локомотив"га ютқазди

Суперлига 17-тур доирасидаги "Локомотив" — "Қизилқум" ўйини якунланди.

Локомотив

Жасур Ҳакимов - 11', Шодиёр Шодибоев - 15', Сардор Абдунабиев - 18', Михаил Гашченков - 21'

Суперлига. 17-тур

25/08/2024, 18:00

2
:
4
Тугади

Қизилқум

Элгужа Лобжанидзе - 35', Элгужа Лобжанидзе - 54'

45'
90'
11'  Жасур Ҳакимов
11'  Валерий Кичин
15'  Шодиёр Шодибоев
15'  Сардор Абдунабиев
18'  Сардор Абдунабиев
18'  Санжар Турсунов
21'  Михаил Гашченков
21'  Абдулазиз Абдурашидов
27'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
73'  Шодиёр Шодибоев (Қувончбек Абраев)
86'  Сардор Абдунабиев (Собит Синдаров)
86'  Лазизбек Мирзаев (Анзур Исмоилов)
86'  Михаил Гашченков (Рустам Холназаров)
90'  Жасур Ҳакимов
27'  Робертс Озолс (Ҳумоюншох Сайётов)
27'  Жамолиддин Убайдуллаев (Илҳом Ваҳобов)
27'  Даврон Анваров (Фаррух Жўраев)
35'  Элгужа Лобжанидзе
35'  Акаки Шулая
54'  Элгужа Лобжанидзе
73'  Гиорги Кухианидзе (Шаҳзод Раҳматуллаев)
73'  Бахтиёр Қосимов (Файзуллобек Жуманқўзиев)
79'  Файзуллобек Жуманқўзиев

"Локомотив" – "Қизилқум" 4:2

25 август. Тошкент вилояти. "Дўстлик" стадиони. 18:00 

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов 

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Ҳусан Худойбердиев 

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 1:0 — 11, Жасур Ҳакимов (Валерий Кичин), 2:0 — 15, Шодиёр Шодибоев (Сардор Абдунабиев), 3:0 — 18, Сардор Абдунабиев (Санжар Турсунов), 4:0 — 21, Михаил Гашченков (Абдулазиз Абдурашидов), 4:1 — 35, Элгужа Лобжанидзе (Акаки Шулая), 4:2 — 54, Элгужа Лобжанидзе (пенальти).

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 7. Сардор Абдунабиев (27. Собит Синдаров, 86), 10. Шодиёр Шодибоев (28. Қувончбек Абраев, 73), 15. Жасурбек Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов (8. Дилшод Жўраев, 27), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 70. Абубакр Ризо Турдалиев, 77. Лазизбек Мирзаев (55. Анзур Исмоилов, 86), 97. Михаил Гашченков (72. Рустам Холназаров, 86).

Захира: 12. Суҳробжон Султонов, 9. Темур Мамасидиқов, 11. Константин Базелук, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Қизилқум": 12. Роберт Озолц (1. Ҳумоюншох Сайётов, 27), 6. Асрор Ғафуров, 7. Даврон Анваров (2. Фарруҳ Жўраев, 27), 8. Гиорги Кухианидзе (22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 73), 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёржон Қосимов (77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 73), 23. Самандар Шукуруллаев, 71. Жамолиддин Убайдуллоев (4. Илҳомжон Ваҳобов, 27).

Захира: 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 14. Файзулла Қамбаров, 79. Диёр Раҳматиллоев.

Огоҳлантириш: Файзуллобек Жуманқўзиев (79), Жасурбек Ҳакимов (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Меҳмонлар томонидан йўлланган жарима зарбаси кучли ва хавфли кўриниш олди, аммо тўп дарвоза томон аниқ бормади.

86. "Локомотив"да учта ўзгариш содир бўлди.

79. Бироз аввал захирадан майдонга тушган Жуманқўзиев рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

75. Лобжанидзенинг рақиб жарима майдонидаги навбатдаги зарбаси дарвоза тўрининг ён томонига тегди.


73. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

71. Хавфли вазият! Ҳакимов рақиб жарима майдонида қулай нуқтадан турганига қарамай, бош билан зарба йўллай олмади, "Қизилқум" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

67. Тарасов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ҳужум якунида тўп айнан ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

62. "Қизилқум" ҳужум қилаётган паллада "Локомотив" жарима майдони тарафда иккинчи тўп тўхтаб турган экан, ҳакам буни пайқамаган.

58. Хавфли вазият! Сайётов ўзи билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган рақиб футболчисининг зарбаси йўналишини ўзгартирди, ундан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

54. ГОЛ! Элгужа Лобжанидзе пенальтидан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди. Грузиялик ҳужумчи чап томонни нишонга олди, Абдужалилов эса тўп йўналишини топа олмади.

53. Ҳакам "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилади.

51. Ваҳобовнинг узатмаси "Локомотив" жарима майдонида мезбонлар ҳимоячиси Йўлдошевнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАР вазиятдни мониторда кўради. 

48. Лобжанедзе рақиб жарима майдонида бош билан зарба йўллади, бироқ унга бу сафар омад кулаб боқмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Ғиёсовнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди.

45+2. Хавфли вазият! Ваҳобов чап оёқда чиройли зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Шу дақиқаларнинг биринчисида мезбонларнинг ҳужуми голга айланиши мумкин эди, "Қизилқум" ҳимоячиси сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43. Ҳакимовнинг навбатдаги зарбаси анча ноаниқ кетди.

41. "Локомотив"нинг бурчакдан узатмаси зарба билан якунланди, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди. 

35. ГОЛ! Лобжанидзе рақиб ҳимоячисини доғда қолдирган ҳолда тўпни ўзига қулай тўғрилаб олди ва ҳисобни бироз қисқартирди.

34. "Қизилқум" ҳимоячилари рақибга бешинчи голни совға қилишга бир баҳя қолди. Сайётов охирги паллада эпчилроқ ҳаракат қилган ҳолда тўпни эгаллаб олди.

27. "Қизилқум"да биратўла уч ўзгариш рўй берди. "Локомотив" ҳам битта ўзгаришга қўл урди.

"Қизилқум"нинг биринчи бўлимдаёқ бир хил услубда, қаршиликларсиз гол ўтказиб юбориши шубҳали. Мени маъзур тутинг, кўп нарсага шубҳаланадиган бўлиб қолганман.

21. ГОЛ! "Қизилқум" бугун "очиқ эшиклар куни" ўтказмоқда. "Локомотив" бугунги ўйиндаги тўртинчи тўпини киритди, рақиб жарима майдонида эса кетма-кет учинчи маротаба бош билан дарвозани ишғол қилди. Бу сафарги гол Михаил Гашченков ҳисобига ёзилди. Навоийликлар устози кубок ўйинидан сўнг бор эътиборини Суперлигага қаратишини айтганди. Бу сўнгги ўйинларда сезилиб турибди.


18. ГОЛ! "Қизилқум" Тошкентга ҳимоячиларсиз келган кўринади. Турсуновнинг узатмасидан сўнг бу сафар Абдунабиев бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

15. ГОЛ! Ҳали ўзига келиб улгурмаган "Қизилқум" дарвозасидан иккинчи тўпни ўтказиб юборди. Абдунабиевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида жарима майдони марказида турган Шодибоев рақиб дарвозасини ишғол қилди!


11. ГОЛ! Ён чизиқдан жарима майдонига узатилган тўпни Жасур Ҳакимов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

11. Ғиёсовнинг акробатик услубда йўллаган зарбаси кучли чиқмади, шу боис Абдужалилов қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.


9. Шодибоев алдамчи ҳаракатлари билан рақиб жарима майдонига кириб боришга уринди, бироқ шериги уни тушунмади.

8. Қосимов томонидан йўлланган жарима зарбаси кучли бўлмагани боис "Локомотив" дарвозабонига қийинчилик туғдирмади.

7. Лобжанидзега нисбатан қўполлик ишлатилди. "Қизилқум"да стандарт вазият юзага келди.

6. "Қизилқум"нинг дастлабки ҳужумини Ҳакимов бартараф этди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Локомотив" оқ, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика