UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   0 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  11 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   9 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  5 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4

⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга Париждаги Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон ОТЖ ҳақида ҳам савол берилди.


- Олимпия ўйинларини ҳам кузатдингизми? Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тарихий иштирокига баҳо бериб ўтсангиз. Бизга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ёмон иштирок этмадик. "Нима етишмади?", деган саволга жавоб бериш нотўғри. Мен кимларгадир баҳо беришни ёқтирмайман. Францияда жамоа қандай ҳолатда бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Уларнинг ҳолатини билмай туриб, бир нима дейиш нотўғри. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир учрашувда рақибдан ёмон ўйнамади. Ўйин сифати бўйича баҳо беряпман. Бундай даражадаги ўйин давомида эга бўладиган 1-2 та хавфли вазиятни голга айлантириш керак холос. Гол урмасангиз, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

Олимпиада – анча юқори даражали мусобақа. Айниқса, Испаниядек рақиб билан бир гуруҳдан жой олиш. Бу гапим билан фақатгина Испания терма жамоаси кучли эди демоқчи эмасман. Қолган икки жамоа ҳам рақобатбардош эди. Мени Ўзбекистонда ҳайратга соладиган бир жиҳат бор. Биз ўзимизни устунроқ қўямиз ва рақибдан кучли бўлишни истаймиз.

Масалан, Доминикан Республикаси, ўзбеклар учун Доминикан қандайдир футболи кучсиз оддий бир мамлакат, лекин Доминикан ҳам ривожланмоқда ва улар ҳам футбол ўйнашни билади. Биз ҳар доим ўзимизни устунроқ қўямиз. Кимга қарши ўйнаймиз? – Мальдив ороллари, улар осон рақиб, деб гапириб қўямиз, ўзимизча. Рақиб ким? – Доминикан. Уларга қарши ўйнаш осон, шундай фикрларни ҳар доим эшитаман. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида футбол ривожланмоқда. Барча мамлакатлар терма жамоасини кучайтириш мақсадида юрибди. Барча терма жамоалар яхши мураббийларни таклиф этмоқда ва ривожланиш йўлида тинмаяпти. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Тўғри, 10-15 йил муқаддам терма жамоангиз ўша рақибни 10:0 ёки 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлиши мумкин, аммо ҳозир замон ўзгарди. Иккинчи саралаш босқичида ҳам ҳеч ким осонликча мағлуб этилгани йўқ, 7:0, 8:0 каби йирик ҳисоблар қайд этилмади", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига.


Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика