UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

Сречко Катанец: "Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим"

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Эрон - Ўзбекистон (2:2) учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунланганидан сўнг сайтимиз мухбири Абдулвосит Бектемиров терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан боғланди ва словениялик мутахассиснинг терма жамоамиз ўйини ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.


"Биз жуда яхши ўйин ўтказдик. Ҳеч нима йўқотганимиз йўқ. Бу футбол ва ўйин давомида барча хато қилиши мумкин.

Ўйин давомида рақиб кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо Файзуллаев ҳам ғалаба голини киритишга жуда яқин келди. Жамоа жуда сифатли ўйин ўтказди. Компакт ўйин ва характеримизни намойиш эта олдик. Тажрибали ва ёш футболчилар қоришмасидан иборат яхши таркиб шаклланди. Кечаги ўйинда сўнгги йилларда амалга оширган барча ишларимизнинг натижасини кўрдим.

Кападзени ҳеч нарсани ўзгартирмагани билан табриклайман, у ва унинг штаби жамоани руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёрлаган экан" - дея фикр билдирди словениялик мутахассис.




Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика