UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  12 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   18 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб беришди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб беришди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир ўтди. Бир киши кам бўлиб қолганимиз бизга қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай биз рақибдан кўпроқ ҳужум ташкил этдик, вазиятлар яратдик, йигитлар характер кўрсатишди. Жисмоний имкониятларимиз яхши экани кўринди. 10 киши бўлиб футбол ўйнаш мумкинлигини футболчиларимиз кўрсатиб беришди.

- Дилшод Комилов жамоага яхши қўшилиб кетибди. Унинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Албатта, у бугун жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. 3 та ҳимоячи бўлиб ўйнай бошлаганимизда ҳужумларни ташкил этишда фаоллик кўрсатди. Чап оёқда яхши ишлайди. Ундан олдинда кўп нарсаларни кутаяпмиз.

- Ёшлар жамоалари сафида бир нечта футболчиларни машғулотларга жалб этгансиз. Улар орасида кимларни келгусида ҳеч бўлмаса жамоа захирасида кўрамиз?

- Ҳозир сизга аниқ номларни айтмайман. Лекин 10 нафардан зиёд футболчиларни кўздан кечириб олдим. Ва шу орқали жамоамиз эртаси борлиги, захирамиз мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилдим. Келгусида албатта уларга ҳам имкон берамиз.

- Бугун ОЧЛда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. "Насаф" тушган гуруҳ ҳақида фикрингиз қандай? Жамоа олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйилган?

- Қуръа бошқалардан кўра бизга оғирроқ рақибларни рўпара қилди. Иордания чемпиони осон рақиб бўлмайди. Қувайт жамоаси ҳам бизга нотаниш, аввал дуч келмаганмиз. Шундай бўлса ҳам, биринчи вазифамиз гуруҳдан чиқиш бўлади, бу ҳақида раҳбарият билан гаплашамиз. Биз 4-5 мавсумдан буён халқаро майдонда ўйнаб келаяпмиз, тажрибамиз етарли.

- Жамоага янги таклиф этилган легионерлардан нималарни кутаяпсиз?

- Албатта, супер футболчиларни трансфер қилдик деб айтмаган бўлардим. Лекин уларни жамоага рақобатни кучайтириш учун жалб этдик. Кўп нарсалар кутаяпмиз улардан. Бири бугун ҳакам қарори билан четлатишга учради. Иккинчисига ўйиннинг боришидан келиб чиқиб, эҳтиёж сезмадик. Келгусидаги ўйинларда уларнинг фойдаси тегишига ишонамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика