UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  25 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди Янгиликлар

Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди

Кейинчалик бу ишни амалга оширган жамоа мураббийи узр сўради ва бўлажак ўйинда иштирок этмаслигини айтди.

Канада аёллар терма жамоаси бош мураббийи Беверли Пристман ўз жамоасининг Янги Зеландияга қарши Олимпиада ўйинларининг дастлабки турида иштирок этмайди, чунки унинг ёрдамчиси Жасмин Мандер ва "аккредитациядан ўтмаган таҳлилчи" Жозеф Ломбарди рақиб жамоа машғулот ўтказаётган майдон устидан дрон учирганликда айбланиб, ўз мамлакатига жўнатиб юборилган.

Янги Зеландия олимпия қўмитаси воқеа ҳақида полиция ва Халқаро Олимпия қўмитасига хабар йўллаган. ФИФА мазкур ҳолат бўйича интизомий чоралар кўришини маълум қилди.

Канада Олимпия қўмитаси икки нафар ходимни жамоадан четлаштириш чораларини кўрганини айтди.

43 ёшли Ломбарди душанба куни Сент-Этьен шаҳридаги Янги Зеландия машғулот майдони устида дрон учиргани учун саккиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Канада терма жамоаси бош мураббийи Пристман ўз баёнотида пайшанба куни Янги Зеландияга қарши ўйинда "ихтиёрий равишда иштирок этмасликка" қарор қилганини айтди.

"Бутун жамоамиз номидан, биринчи навбатда, Янги Зеландия футболчилари ва ходимларидан ҳамда Канада жамоаси ўйинчиларидан узр сўрайман. Бу бизнинг жамоамиз томонидан қўллаб-қувватланадиган қадриятларни акс эттирмайди", деди Пристман.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳидан ўрин олган Канада — Янги Зеландия учрашуви соат 20:00 да бошланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика