UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  98 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  4 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  20 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади Янгиликлар

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади

"Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;

- иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

Қарорга кўра, "Миллий футбол электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.

"Легионерлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади

Қарорга кўра, Миллий футбол марказида қуйидагилар ташкил этилади:

- иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази;

- футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун VAR маркази;

- ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида “Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Легионерлар клуби”га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
25 авг 17:57:38
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Давлат тамонида назоратга олинади ва бу нарса футбол мухлисларини ўйинига тушишга қийинчилик туғдиради.
   
25 авг 20:46:45
NEWS 24
Pul olishni xaromdan yeyishni yoq qilish kerak puling bolmasa asosiyda akademiyaga kirishga tosiq bolib kelgan qiyshiq tepsang xam 10-20 ming $ pul gapirgan shu illatni yoq qilish aybni boshqa, joydan qidirib yurmasdan
   
25 авг 17:27:50
Jons
Texnolojiya deydiku, ha mayli hayrli bo'lsin, buyam jahon tajribasidurda
   
25 авг 17:22:35
Dr_anonim
Ёпирай техноложия ))
-1   
25 авг 17:45:34
Эркин Сатторов
Рақамлаштириш коррупцияни камайтиришга хизмат қилади.
-1   
25 авг 17:42:13
Otabek
Давлат томонидан кучли назоратга олинади..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика